Финляндия Украинага 4,5 млн доллар молиявий ёрдам ажратади
Маблағлар мамлакат энергетика соҳасини қўллаб-қувватлашга сарфланади
Финляндия ҳукумати энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун Киевга 4,5 миллион евро ажратади.
Молиявий ёрдам 2010 йилдан бери маҳаллий энергия хавфсизлиги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб келаётган Шарқий Европа энергия самарадорлиги ва атроф-муҳит бўйича ҳамкорлик жамғармаси орқали тақдим этилади.
«Шу билан бирга, биз Украинанинг энергия самарадорлигини ошириш устида ишлаяпмиз: биз мамлакатда иссиқлик таъминотини яхшилаш ва энергия тежовчи жамоат транспортини ривожлантириш бўйича ечимларни излаяпмиз», — деди Финляндия ташқи савдо ва ривожланиш вазири Вилле Скиннари.
Фонд доирасида Украинадан ташқари Финляндия ҳам Озарбайжон, Арманистон, Грузия ва Молдовани қўллаб-қувватлаб, уларга 400 минг евро миқдорида маблағ ажратади.