Ўзбекистон 9 ойда оёқ кийим экспортидан қанча даромад қилди?
Ўзбекистон 9 ойда 24,7 миллион долларлик оёқ кийим экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 14 та хорижий давлатга қиймати 24,7 миллион долларлик оёқ кийим экспорт қилган. Оёқ кийим экспорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 миллион долларга камайган. Ўзбекистон 2021 йилнинг 9 ойида энг […]

Ўзбекистон 9 ойда 24,7 миллион долларлик оёқ кийим экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 14 та хорижий давлатга қиймати 24,7 миллион долларлик оёқ кийим экспорт қилган. Оёқ кийим экспорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 миллион долларга камайган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 9 ойида энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
- Қирғизистон — 13,7 миллион доллар;
- Қозоғистон — 5,7 миллион доллар;
- Тожикистон — 3,7 миллион доллар;
- Россия — 700 минг доллар;
- Афғонистон — 568 минг доллар.
Хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
- Андижон вилояти — 9,6 миллион доллар;
- Самарқанд вилояти — 5,8 миллион доллар;
- Фарғона вилояти — 5,3 миллион доллар;
- Тошкент вилояти — 1,5 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистон 10 ойда қанча электротехника маҳсулотлари экспорт қилгани маълум бўлганди.




