Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Эрон вакиллари билан Чобаҳор порти бўйича музокара олиб борди

Порт орқали ўтадиган юкларнинг хавфсизлигини таъминлаш ўрганилади.

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Эрон вакиллари билан Чобаҳор порти бўйича музокара олиб борди
Фото: «tehrantimes.com»

Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон 14 декабрь куни Уммон кўрфазидаги портдан биргаликда фойдаланиш бўйича уч томонлама учрашув чоғида Эроннинг Чобаҳор порти атрофида жойлашган транзит ва транспорт йўлагини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Hindustantimes нашри хабар берди.

Бу Чобаҳор портидан биргаликда фойдаланиш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳининг иккинчи виртуал учрашуви бўлиб, биринчи учрашувдан роппа-роса бир йил ўтиб ташкил этилди.

«Томонлар Чобаҳор портининг гуманитар инқирозлар даврида ҳамда минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашдаги муҳим ролини қайд этди», дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Хабарга кўра, улар,шунингдек, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасида Шаҳид Беҳести терминали, Чобаҳор порти орқали транзит юк ташиш ҳажмининг ортганини эътиборга олган ва транспорт йўлагини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматига кўра, йиғилишда Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари А.Мўминов, Эрон Ислом Республикаси йўл ва шаҳарсозлик вазирининг ўринбосари А.Сафаи ва Ҳиндистон портлари, кемасозлик ва денгиз йўллари вазирининг ўринбосари С.Франджа қатнашган.

Учрашув давомида Эрон ва Ҳиндистон вакиллари томонидан Чобаҳор порти инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, ҳамда хорижий давлатлар томонидан ушбу транспорт-транзит ва логистика хаби салоҳиятидан фойдаланиш шартлари юзасидан тақдимотлар ўтказилган.

Учрашув якунида томонлар Эроннинг Чобаҳор порти орқали юк ташувларини ташкил этиш, тарифларни оптималлаштириш, юкларни етказиб бериш муддати ва хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ўрганиш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олган.

Маълумот ўрнида, Тошкентдан йўлга чиққан поезд Термиз орқали Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридан ўтиб, Эрон ҳудудига кириб боради. Кейинги манзил эса Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос порт шаҳарларидир. Ушбу портлар орқали Ўзбекистон денгизга чиқиш ва ўз маҳсулотларини бошқа давлатларга экспорт қилиш имкониятига эга бўлади. Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, бир контейнернинг Тошкентдан Бандар-Аббосгача йўлкираси 2600-3000 долларга тенг. Бугунги кунда Ўзбекистон Тошкент— Бандар-Аббос йўналишидан 3 та темир йўл ва 2 та автомобиль йўллари орқали фойдаланмоқда.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда