Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ўзбекистон иқтисодиёти 9 ойда салкам 7 фоизга ўсди. Инфляция даражаси 5,9 фоизни кўрсатмоқда

Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг 2021 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот берди.

Ўзбекистон иқтисодиёти 9 ойда салкам 7 фоизга ўсди. Инфляция даражаси 5,9 фоизни кўрсатмоқда
Фото: «premium23.com»

Ўзбекистонда иқтисодиёти «ўз вақтида мувофиқлаштирилган фискал ва пул-кредит чоралари туфайли» 9 ойда 6,9 фоизга ўсган, ЯИМ ҳажми 519,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида тақдим этилган Давлат бюджетининг 2021 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботда маълум қилинди.

Қайд этилишича, иқтисодий ўсиш суръатлари саноатда 9 фоизни, қурилиш соҳасида 4,5 фоизни, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида 4,2 фоизни ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида 7,6 фоизни ташкил этган. «Иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида» инфляция даражаси йил бошидан 5,9 фоизни ташкил этган.

Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 116 триллион сўмни ташкил этиб, белгиланган прогноз 108,4 фоизга ёки 9 триллион сўмга ошириб бажарилган. Даромадлар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 триллион сўмга кўпайган.

Давлат бюджетининг 2021 йил 9 ойлик харажатлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 130 триллион 265,1 миллиард сўмни ташкил этиб, аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 95,8 фоизни ёки ЯИМга нисбатан 25,1 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга қимматлашган. Йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 8,6 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,8 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон иқтисодиётининг 2021 йил якуни бўйича ҳолати баҳоланган ҳисоботда глобал тенденцияларни акс эттирувчи озиқ-овқат ва хом ашё нархлари босими туфайли инфляция юқори даражада сақланиб қолгани ва йил якунида тахминан 10 фоизни ташкил этиши кутилаётгани маълум қилинганди.

Шунингдек, Марказий банкнинг «Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023–2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари»нинг дастлабки концептуал лойиҳасида макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсидаги бир қанча омиллар ва тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш даражасидан келиб чиқиб инфляция суръатларининг 2022 йилда 8–9 фоизни ташкил этиши, 2023–2024 йилларда эса 5 фоизгача пасайиши кутилаётгани қайд этилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда