Ўзбекистонда мол гўшти йил бошига нисбатан қимматлашди. Помидор нархида пасайиш кузатилди
Мол гўшти нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,8 фоизга арзонлашган

Давлат статистика қўмитаси айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари бўйича маълумот берди.
Қўмитанинг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, ноябрь ойида мол гўшти нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,8 фоизга арзонлашган. Маҳсулот нархлари йил бошидан буён ўртача 11,2 фоизга ошгани кузатилган.
Шунингдек, ноябрь ойида помидор нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 54 физга қимматлашган. Помидор нархлари йил бошидан буён ўртача 10,1 фоизга арзонлашган.
Ноябрь ойида сабзи нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 25 фоизга арзонлашган. Маҳсулот нархлари йил бошидан буён ўртача 68 фоизга ошгани кузатилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга қимматлашгани ҳақида хабар берилганди.






