Ўзбекистонда «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар бирлаштирилади
Аукцион савдоларида манипуляцияларнинг мезонларини ва жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар бирлаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.
Қай этилишича, бу орқали давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ҳоллари ва унга нисбатан монополияга қарши талабларни белгилаш, табиий монополия ҳолатини аниқлаш бўйича ҳуқуқий инструментларни кенгайтириш назарда тутилган.
Шунингдек, бозордаги устунлик мавқеини аниқлаш мезонларини такомиллаштириш, давлат кўмаги (имтиёз ва преференциялар) шакллари ва уларни тақдим этишга нисбатан монополияга қарши талабларни белгилаш режелаштирилмоқда.
Қолаверса, аукцион (биржа) савдоларида манипуляцияларнинг мезонларини ва жавобгарликни кучайтириш ва рақобатни чеклаш ҳолатлари учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.






