Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистонда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. Ҳукумат қарори билан «Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. Маълумот учун, илгари фақат жисмоний шахслар назарда тутилган.
Ижарага олувчида алкололли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкинлиги белгиланди.
Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганини «Маъмурий амалиёт» тизими орқали электрон текшириши мумкин.
Ўзбекистонда автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.






