Қозоғистон айрим ер қаъридан фойдаланувчилар билан шартномаларни қайта кўриб чиқади
Тегишли «йўл харитаси» доирасида шартномалар ва лицензияларни аниқлаш режалаштирилмоқда.

Қозоғистон ҳукумати ўз мажбуриятларини бажармаган ер қаъридан фойдаланувчилар билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукумат ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган шартномалар ва лицензияларни қайта кўриб чиқиш бўйича тизимли иш олиб бормоқда. Таҳлиллар давомида ваколатли органлар томонидан қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича 148 та, углеводород хомашёси бўйича 27 та шартномалар бўйича ижро мажбуриятлари пастлиги аниқланган.
«Тегишли ʼйўл харитасиʼ доирасида шартномалар ва лицензияларни аниқлаш, улар бўйича тугатиш тўғрисида тегишли билдиришномалар юборилиши режалаштирилмоқда», дейилади хабарда.
Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида ер қаъридан фойдаланиш соҳасига, биринчи навбатда, қаттиқ фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга инвестициялар оқими ортиши режалаштирилган.






