
Бизнес 13:44 | 4.7.22
Ishonch дўконлар тармоғи учта янги филиални ишга туширди
Президент Эмомали Раҳмон мамлакатнинг янги таҳрирдаги Солиқ кодексини имзолади
Тожикистонда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди ва қўшилган қиймат солиғи 18 фоиздан 15 фоизга камайтирилди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Таъкидланишича, Эмомали Раҳмон 23 декабрь куни 45 та қонун, жумладан, Солиқ кодексининг янги таҳририни имзолади.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида илгари берилган имтиёзлар сақланиб қолган ва баъзи енгилликлар киритилган. Хусусан, солиқ турлари камайтирилган, айрим ставкалар пасайтирилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 20 фоиздан 15 фоизга туширилган ҚҚС 2023 йилдан 12 фоизгача пасайтирилиши ҳақида хабар берилган эди.