Украинадаги барча Ўзбекистон корхоналари фаолиятини тўхтатгани маълум бўлди
Айни вақтда Шарқий Европада ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.

Ҳарбий ҳаракатлар шароитида Украинадаги барча Ўзбекистон корхоналари ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида Украина капитали иштирокидаги 173 та корхона фаолият юритаётган бўлса, шундан 96 таси қўшма корхона, 77 таси хорижий корхоналардир. 2021 йилда 38 та янги корхона ташкил этилди.
2022 йил учун тасдиқланган мақсадли инвестиция дастури доирасида Украина компаниялари иштирокида умумий қиймати 16,5 миллион доллардан иборат 4 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Хабарга кўра, мавжуд вазият туфайли юқоридаги ва бошқа ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш қийинлашади.






