«Ўзбекнефтгаз» шохобчаларда бензин арзонлашганини рад этди
Ўзбекнефтгаз»га қарашли UNG Petro корхонаси АЁҚШларида 6500 сўмдан сотиб келинмоқда.

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида Аи-80 бензини 6,3 фоизга арзонлашгани ҳақида хабар берилганди. «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларда бензин нархи арзонлашганига оид хабарларга муносабат билдирди.
Биржа маълумотларига кўра, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри тахминан 5700 сўмни ташкил қилиши қайд этилганди.
«Ўзбекнефтгаз»нинг маълум қилишича, биржа савдолари орқали савдога чиқарилаётган автобензин сотиб олиниб, истеъмолчига етказиб берилгунга қадар (солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар) 6700 сўмни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз»га қарашли UNG Petro корхонаси АЁҚШларида 6500 сўмдан сотиб келинмоқда.
Жамият республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминлаётганини қўшимча қилган.






