Apple AirTag’дан одамларни таъқиб қилиш учун фойдаланишни қийинлаштиради
Қурилмада одамларни уларнинг розилигисиз кузатиш ноқонунийлиги ҳақида билдиришнома пайдо бўлади.

Apple AirTag смарт теглари билан одамларни уларнинг розилигисиз кузатишни қийинлаштириш чораларини кўради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Apple компанияси AirTag трекери ёрдамида исталмаган кузатувни қийинлаштиришга ваъда берган. Компания фойдаланувчиларни одамларни уларнинг розилигисиз кузатиш ноқонуний экани ҳақида огоҳлантиради, шунингдек, яқин атрофдаги номаълум трекер учун билдиришнома тизимини янгилашни режалаштирмоқда.
Хусусан, компания тизим янгилагандан сўнг AirTag’ни биринчи марта ўрнатган ҳар бир фойдаланувчига қурилма фақат эгасининг мулкини кузатиш учун мўлжалланганлиги ва бошқа одамларни уларнинг розилигисиз таъқиб қилиш кўп мамлакатларда ноқонуний экани тўғрисида билдиришнома юборишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, AirTag махсус ишлаб чиқилган бўлиб, кузатув қурбонлари уни осонликча топа олади, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса қурилма эгасидан маълумотларни сўраши мумкин.
Apple шунингдек, яқин орада AirPods борлиги ҳақида билдиришномалардаги ноаниқликни тузатади, уларда «номаълум аксессуар аниқланди» деган хабар бериларди. Компания бу бошқа бировнинг AirTag’и эмас, балки фақат наушниклар аниқланганда пайдо бўлишини маълум қилган.
Apple бу йил AirTag’ни топишни осонлаштириш учун аудио огоҳлантириш имкониятларини кенгайтиришни ҳам кўриб чиқмоқда. Шунингдек, исталмаган кузатув ҳақида огоҳлантиришни олганларга номаълум AirTag’нинг аниқ жойлашувини билиш имкониятини беради.
Бундан ташқари, Apple исталмаган кузатув огоҳлантиришлари алгоритмини янгилашни режалаштирмоқда. Шундан сўнг фойдаланувчилар имкон қадар тезроқ бу ҳақда билиб олиши мумкин бўлади.
«AirTag бошқа одамлар ва уларнинг мулкини кузатиш учун эмас, балки шахсий буюмларни топишга ёрдам бериш учун яратилган. Биз маҳсулотларимиздан ҳар қандай зарарли фойдаланишни кескин қоралаймиз», дейилади компания баёнотида.
Ишлаб чиқарувчининг қўшимча қилишича, исталмаган таъқиб узоқ вақтдан бери жамоатчиликни ташвишга солаётган эди ва у AirTag ҳамда фойдаланувчиларни исталмаган кузатувдан огоҳлантирувчи биринчи проактив тизимни ишлаб чиқишда буни ҳисобга олганини айтган.
Компания AirTag билан боғлиқ барча сўровлар бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари билан фаол ишлаш орқали кирувчи кузатув ҳодисаларидан хабардор бўлганини таъкидлаган.
«Ушбу ҳамкорлик ва ўз маълумотларимизга кўра, AirTag»дан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари кам учрайди. Бироқ, ҳатто битта бундай ҳолат ҳам қабул қилиниши мумкин эмас», дея таъкидлайди Apple.
AirTag трекери — бу кичик думалоқ тег кўринишидаги жевакча бўлиб, у шахсий буюмларни кузатиб боришга ёрдам беради: масалан, уни калитларга, ҳамёнга, сумкага ва бошқа нарсаларга бириктириш, бу булан кейинчалик уларнинг жойлашувини кузатиш мумкин.
Аввалроқ Apple сунъий интеллект ёрдамида мусиқа ишлаб чиқарадиган стартапни сотиб олгани хабар қилинганди. Шунингдек, Apple М2 чипли MacBook ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилди.






