Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

АҚШ Зеленскийнинг маслаҳати билан Абрамовичга қарши санкция қўлламади — ОАВ

Миллиардер март ойида Буюк Британия ва Европа Иттифоқи санкцияларига учради.

АҚШ Зеленскийнинг маслаҳати билан Абрамовичга қарши санкция қўлламади — ОАВ
Фото: Getty Images

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ Президенти Жо Байден билан яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбатида Роман Абрамовичга қарши ҳали санкциялар қўлламасликни тавсия қилди. Бу ҳақда суҳбатдан хабардор манбаларга таяниб The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Абрамович март ойида Буюк Британия ва Европа Иттифоқи санкцияларига учраган эди. АҚШ Молия вазирлиги ҳам тадбиркорга қарши санкциялар эълон қилишга тайёрланаётганди.

Бироқ, манбаларнинг маълум қилишича, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Зеленскийнинг маслаҳати туфайли бундай қилмасликни буюрди, чунки Абрамович Украинанинг Россия билан музокараларида муҳим воситачига айланиши мумкин.

Қайд этилишича, Абрамович музокараларни енгиллаштириш учун Россия ишбилармон доираларидаги мавқеидан фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкинлигига ишонмоқда. Абрамович билан гаплашганларнинг айтишича, у бу жараёнга кўп вақт сарфлайди.

Парвозларни кузатиш хизмати маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда Абрамовичнинг шахсий самолётлари Россия, Туркия ва Исроил ўртасида парвоз қилган. Февраль ойининг охирида — Россия ва Украина музокараларни бошлаганида — Абрамович Минскда кўрилган.

Шу билан бирга, АҚШ расмийлари Абрамовичнинг музокараларда жуда фойдали бўлганига ишониш учун асос йўқ, деб ҳисобламоқда. Айрим бошқа Ғарб давлатлари ва Украина расмийлари ҳам Абрамовичнинг жараёнга қанчалик алоқадор эканлигига шубҳа билан қараган.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Байден ва Зеленский ўртасидаги шахсий суҳбат мазмунини ошкор этишдан бош тортди. Британия ва Европа расмийлари Зеленский Лондон ва Брюсселни Абрамовичга нисбатан санкциялар қўлламасликка чақирган ёки йўқлигидан бехабар эканини маълум қилган.

Абрамовичнинг вакили Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар жараёни ҳамда уларда миллиардернинг иштироки ҳақида изоҳ бериш ўринсиз эканини таъкидлади.

«Аввал хабар қилинганидек, у Украинадаги яҳудий ташкилотлари илтимосларга жавобан тинчликни имкон қадар тезроқ тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда», — деди Абрамовичнинг матбуот котиби.

Февраль ойида The Jerusalem Post ва The Guardian нашрлари Абрамович Киев илтимосига кўра музокараларга кўмаклашаётгани ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг миллиардернинг вакили нашрларга Украина томони «тинч йўл билан келишувга эришиш учун ёрдам сўраб Роман Абрамовичга мурожаат қилгани ва шундан бери у ёрдам беришга ҳаракат қилаётганини» тасдиқлаган.

Аввалроқ Португалия санкцияларга учраган Абрамович бўйича яна бир муносабат билдиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи Роман Абрамович ва «Яндекс» раҳбарига янги санкциялар киритгани ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда