Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

АҚШда Tesla’га нисбатан текширув бошланди

Компаниянинг собиқ ходими киритган шикоят текширувга асос бўлган.

АҚШда Tesla’га нисбатан текширув бошланди
Фото: akspic

АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) Tesla’нинг собиқ ходими Стивен Хенкеснинг шикоятидан сўнг, компанияга нисбатан текширувни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, Tesla бир неча йил давомида ўз акциядорлари ва жамоатчиликни қуёш панелларидаги нуқсонлар билан боғлиқ ёнғин хавфидан огоҳлантирмаган.

Nasdaq биржаси маълумотларига кўра, АҚШда савдолар бошланганидан кейин Tesla акциялари 4 фоиздан кўпроққа тушиб кетган. Статистикага кўра, ҳар бир акциянинг нархи 950,5 долларгача пасайган. Бу 25 октабрдан кейин кузатилган энг паст кўрсаткичдир. Ўз навбатида, Tesla бош директори Илон Маскнинг бойлиги деярли 10 миллиард долларга камайган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, акциялар нархининг пасайиши компанияга нисбатан бошланган текширув билан боғлиқ.

SEC ҳозирча Tesla томонидан қонун бузулиши ҳолатини тасдиқламаган. Компания вакиллари ҳам ушбу хабарни изоҳлашдан бош тортган.

Маълумот ўрнида, Хенкес Tesla’нинг сифат назорати бўлимида ишлаган ва 2020 йилда ишдан бўшатилган. Reuters нашрига кўра, Хенкес хавфсизлик масалаларини кўтаргани учун жазо сифатида ишдан бўшатилган.

2019 йилда Walmart супермаркетлар тармоғи АҚШда қуёш панеллари ёниб кетиши ортидан Tesla устидан судга мурожаат қилган. Даъво аризасида келтирилишича, Tesla томонидан ўрнатилган қуёш панелларининг аккумуляторлари ёниб кетган. Оқибатда Walmart супермаркетлар тармоғининг 7 та дўкони зарар кўрган. Ўша йилнинг август ойида, Walmart’дан кейин Amazon компанияси ҳам қуёш панелларининг ёниб кетиши бўйича шикоят қилган.

2019 йилда Business Insider нашри Tesla 2018 йилда носоз қуёш панелларини алмаштириш учун Project Titan дастурини яширинча ишга туширганини ёзган. CNBC хабарига кўра, Ҳенкеснинг шикоятидан кейин АҚШ Истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги комиссияси Tesla устидан текширув олиб бормоқда.

Маълумот ўзрнида, Tesla дунёдаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлиб, 2021 йилда компания капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан, ҳар бир акция қиймати эса 1200 доллардан ошди. Жорий йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида нарх яна 1000 доллардан пастга тушди.

Аввалроқ Европа космик агентлиги Илон Маскнинг устидан шикоят қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда