
Беларусь етакчи: Ўзбекистонда гўшт импорти салкам 7 минг тоннага ошди
Гўшт импорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6865 тоннага ошган

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан 21 минг 109 тонна гўшт импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, гўшт импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6865 тоннага ошган. Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар қуйидагилар:
- Беларусь — 14 403 тонна;
- Қозоғистон — 3220 тонна;
- Украина — 2018 тонна;
- Россия — 559 тонна;
- Молдова — 540 тонна.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 миллион тонна гўшт етиштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилаётган давлатлар рейтинги эълон қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилиниши хабар қилинди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz





