
Янгиликлар 19:02 · 07.02.2023
Ўзбекистонда автомактабларга лицензия бериш ваколати ИИВга ўтади
Binance криптовалюта бозори Sakura Exchange BitCoin’даги япон хизмат кўрсатувчи провайдерини сотиб олди. Ушбу келишув орқали Binance Шарқий Осиёдаги лицензияга эга бўлди
Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance Япониянинг Sakura Exchange BitCoin (SEBC)’даги хизмат кўрсатувчи провайдерини сотиб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Қайд этилишича, криптовалюта биржаси SEBC’нинг тўлиқ сотиб олди. Эндиликда Япония бозорига тартибга солинадиган компания сифатида киришга имкон берди.
Бундан ташқари, сотиб олиш орқали Binance Шарқий Осиёдаги биринчи лицензияни олди.
Аввалроқ Binance криптовалюта бозорини тиклаш учун 1 млрд доллар ажратмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.