2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади

20:21 · 01.12.2022

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд

18:33 · 01.12.2022

Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм

17:51 · 01.12.2022

Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади

16:59 · 01.12.2022

Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади

15:39 · 01.12.2022

Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади

14:24 · 01.12.2022

Ноябрда инфляция даражаси 1,3 фоизни ташкил этди — ДСТ

13:30 · 01.12.2022

Ўзбекистонда тарихий-меъморий обидаларни таъмирлаш учун 15 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфланган

12:53 · 01.12.2022

Олтин нархи кўтарилди

11:24 · 01.12.2022

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

10:43 · 01.12.2022

Марказий Осиёда камбағаллар сони 1 млнга ошиши мумкин

10:11 · 01.12.2022

Украинанинг қарзи 103 млрд доллардан ошди

22:35 · 30.11.2022

Binance япон криптовалюта биржасини сотиб олди

19:20 · 30.11.2022

Германия Украинага 56 млн евро ва генераторлар ажратади

18:12 · 30.11.2022

«Бизнинг асосий мақсадимиз, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадларини оширишдан иборат» — Азиз Абдуҳакимов

17:31 · 30.11.2022

Роналду Саудия клубида йилига 200 млн евро маош олиши мумкин

15:45 · 30.11.2022

Наманганда қиймати 250 млн долларлик тўқимачилик цехи ташкил этилади

14:57 · 30.11.2022

Salam Air Уммондан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди

14:23 · 30.11.2022

Британия компаниялари тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўрмоқчи

Синов тажрибасидан компаниялар самарадорлигини яхшилаш ва ходимлар фаровонлигини ошириш кўзланган.

Британия компаниялари тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўрмоқчи
Фото: «123ru.net»

Британия компаниялари тўрт кунлик иш ҳафтасини тажриба тариқасида синаб кўрмоқчи. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Британиянинг 30 га яқин компаниялари 4 Day Week UK пилот дастурида иштирок этади. Унда компанияларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини яхшилаш ва ходимларнинг фаровонлигини ошириш учун тўрт кунлик иш ҳафтасининг ижобий ва салбий томонлари баҳоланади.

Дастурга биринчи бўлиб рўйхатдан ўтган компаниялар қаторида Япониянинг Canon компанияси Британия бўлими — Canon Medical Research Europe, Autonomy мустақил таҳлил маркази, Blink ва Reboot рақамли маркетинг компаниялари, Elektra Lighting консалтинг компанияси ва бошқалар бор.

Буюк Британияда 4 Day Week дастури янги зеландиялик тадбиркорлар Эндрю Барнс ва Шарлотта Локхарт томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Оксфорд ва Кембриж, шунингдек, Бостон коллежи (АҚШ) олимлари кўмагида ташкил этилган.

Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қисқароқ иш ҳафтасига ўтиш меҳнат унумдорлигини оширишга олиб келади. Масалан, Microsoft ўзининг Япониядаги офисида тўрт кунлик ҳафтани синаб кўрганида унумдорлик 40 фоизга ошган.

Дастур иштирокчилари 2022 йилнинг июнь ойидан бошлаб ва кейинги олти ой давомида ходимларни иш ҳақини камайтирмасдан тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтказиш мажбуриятини олади. Ташкилотчилар «100:80:100» моделидан фойдаланади: яъни 80 фоиз вақт учун иш ҳақининг 100 фоизини тўлаш ва 100 фоиз унумдорликни сақлаш.

Компаниялар фаолияти ва ходимларнинг фаровонлигидаги ўзгаришлар иштирокчи университетлар олимлари томонидан назорат қилинади. Дастур натижалари келгуси йилда эълон қилинади, шундан сўнг Британия ҳукумати ишчиларни 32 соатлик иш ҳафтасига ўтказиш қанчалик самарали эканини аниқлаш учун уларни ўрганади.

«Энди биз пандемиядан чиқиб, ҳамма нарсани аввалгидан яхшироқ қилишга ҳаракат қилмоқдамиз, кўп одамлар иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанатни яхшилашни хоҳлайди. Одамлар умуман дам олишганига 100 йил бўлди ва бизнинг фикримизча, тўрт кунлик ҳафта узоқ вақт давом этиши керак», — деган 4 Day Week UK директори Жо Райл лойиҳани шарҳлар экан.

Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳа компаниялар учун ҳам, ходимлар учун ҳам фойдали бўлади. 4 Day Week UK дастурига аризалар март ойининг охиригача қабул қилинади. Ташкилотчилар иштирокчилар орасида йирик компаниялар ҳам бўлишига умид қилмоқда.

Аввалроқ «Омикрон» Буюк Британия иқтисодиётига қанча зарар келтириши ҳисоблаб чиқилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган GPS тизимига қўшилган илк давлат бўлгани ҳақида хабар берилди.

2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади
Янгиликлар 20:21 · 01.12.2022
2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд
Янгиликлар 18:33 · 01.12.2022
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд
Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм
Янгиликлар 17:51 · 01.12.2022
Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм
Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади
Янгиликлар 16:59 · 01.12.2022
Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади
Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади
Янгиликлар 15:39 · 01.12.2022
Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади
Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади
Янгиликлар 14:24 · 01.12.2022
Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади