ДСҚ айрим солиқ тўловчиларга эслатма билан чиқди
Солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистондаги айрим солиқ тўловчиларга эслатма билан чиқди.
Қайд этилишича, агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли, 2022 йил 24 январь декабрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни ҳисобланади.
Аввалроқ хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинганди.






