Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:30 · 29.01.2022

Эрдўғон инфляция ҳақидаги ахборотдан сўнг статистика бошқармаси бошлиғини ишдан олди

Декабрь ойида расмий инфляция даражаси 19 йиллик максимал — 36 фоизга етгани эълон қилинган.

Эрдўғон инфляция ҳақидаги ахборотдан сўнг статистика бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Фото: «ensonhaber.com»

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон инфляция ҳақида ахборот эълон қилинганидан сўнг статистика бошқармаси бошлиғини ишдан олди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон миллий статистика институти раҳбари Саит Эрдал Динчерни мамлакатдаги инфляция маълумотлари туфайли зиддият юзага келгани ҳақидаги хабарлардан сўнг ишдан бўшатган.

Эрдўғон декабрь ойида расмий инфляция даражаси 19 йиллик максимал — 36 фоизга етгани ҳақида ахборот эълон қилинганидан сўнг Саит Эрдал Динчерни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Динчер бу лавозимда атиги 10 ой ишлаган. Унинг ўрнига аввалроқ мамлакат банк фаолиятини тартибга солиш органи раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эрҳан Четинкая тайинланган.

Динчернинг лавозимидан четлатилиши Туркия оммавий ахборот воситаларида у ва Эрдўған ўртасидаги расмий инфляция кўрсаткичлари ошиб бораётгани бўйича келиб чиққан тарангликнинг бир неча ҳафта давомида муҳокама қилинганидан сўнг содир бўлган. Шу билан бирга, «Туркстат» мухолифат партиялари томонидан босим остида бўлган, улар бошқармани инфляция маълумотлари ҳақида кам ҳисобот беришда айблаган. Динчер бу айбловларни рад этган.

Декабрь ойида Эрдўғон молия вазири Лутфи Элванни ишдан бўшатган эди. Охирги икки йил ичида у мамлакат марказий банкининг учта раҳбарини ҳам ишдан бўшатган.

Эрдўғоннинг фикрича, Туркия юқори фоиз ставкалари ва кучли капитал оқимини биринчи ўринга қўйган аввалги иқтисодий сиёсатдан воз кечиш орқали ўзини чет эл капиталига қарамликдан халос қилиши мумкин. Унинг ғоялари замирида фоиз ставкаларининг пасайиши истеъмол нархлари ўсишини ҳам жиловлайди, деган ишонч ётади. Бу дунё марказий банкирларининг консенсус фикрига мутлақо зиддир.

Қайд этилишича, 2021 йилда Туркия Марказий банки асосий ставкани тўрт марта — 19 фоиздан 14 фоизга пасайтирган. Бу фонда лира икки баравардан кўпроққа қадрсизлашган. Йил охирида ҳукумат томонидан кўрилган фавқулодда чоралардан сўнг валюта курси барқарорлашган.

Аввалроқ Туркия молия вазири инфляциянинг энг юқори чўққисини прогноз қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Туркияда инфляция бир йил ичида 36 фоиздан ошгани хабар қилинди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди