Фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ташкил этилди
Марказга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқнома берилган

Президентнинг «Тиббиёт ва фармацевтика таълим ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 6 майдаги 4310-сонли қарорида белгиланган вазифалар юзасидан Фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ташкил этилди.
Марказ фармацевтика соҳасида замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган нодавлат таълим хизматлари кўрсатилишини янада ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари ечими бўйича таълим ва тадқиқот ишлари уйғунлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан №015112 рақамли кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолият учун тасдиқнома берилди. Малака ошириш таълим жараёнига фан ва амалиётни салоҳиятли профессор-ўқитувчилари, соҳанинг етакчи мутахассисларининг жалб этилиши орқали тингловчиларнинг фармацевтика соҳасига оид энг сўнгги маълумотларга ҳам эга бўлиши таъминланади. Марказда 1 ойлик (144 соат), ҳамда қисқа муддатли (36 соат) цикллар бўйича малака ошириш имкониятлари мавжуд.
Марказ малака ошириш ва қайта тайёрлаш истагини билдирган барча фармацевтларни таклиф этади!
Мурожаат учун телефон: +998971370050; +998971380050
Реклама ҳуқуқи асосида






