Гибралтар россиялик миллиардер Дмитрий Пумпянскийнинг яхтасини ҳибсга олди
Дмитрий Пумпянский Axioma’ни 68,84 миллион долларга (62,5 миллион евро) сотиб олган.
Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан санкцияга учраган россиялик миллиардер Дмитрий Пумпянскийнинг Axioma Family супер яхтаси 21 март куни Гибралтар расмийлари томонидан ҳибсга олинди.
Қиймати қарийб 70 миллион доллар бўлган кема қайсидир халқаро банк талабига кўра ҳибсга олингани айтилмоқда, унинг даъволарининг моҳияти аниқланмаган.
Гибралтар ҳукумати (Британия чет эл ҳудуди, Пиреней ярим оролининг жанубий учида жойлашган) Axioma портга киришга рухсат сўраганидан сўнг келганини айтди.
«Гибралтар Олий суди яхта ‘етакчи халқаро банк’ талабига биноан ҳибсга олиниши кераклигини тасдиқлади. Кема энди кейинги огоҳлантиришгача ҳибсга олиниши керак», дейилади баёнотда.
Агентлик келтирган Refinitiv юк ташиш маълумотларига кўра, Axioma 27 февраль куни Кариб денгизидаги Антигуа оролини тарк этган ва сўнгги уч ҳафта давомида Атлантика океанини кесиб ўтиб, Гибралтарга етиб келган.
Refinitiv маълумотларига кўра, 72 метрли кема Британиянинг Виржиния оролларидаги Pyrene investments холдинг компаниясига тегишли.
Forbes хабарига кўра, Дмитрий Пумпянский Axioma’ни 68,84 миллион долларга (62,5 миллион евро) сотиб олган.