Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:20 · 25.03.2022

Грузиянинг энг бой миллиардери судда Швейцария банки устидан ғалаба қозонди

Банк миллиардерга қарийб 500 млн доллар товон тўлаши керак.

Грузиянинг энг бой миллиардери судда Швейцария банки устидан ғалаба қозонди
Фото: «sova.news»

Грузиялик миллиардер ва собиқ бош вазир Бидзина Иванишвили Бермуда оролларида Швейцариянинг Credit Suisse банкига қарши судда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбиркор банкнинг собиқ менежери томонидан содир этилган ҳаракатлари туфайли йўқотган пуллари учун товон пули талаб қилмоқда. Бермуда суди қарори келаси ҳафта эълон қилинади.

Манбаларнинг тасдиқлашича, қарор Иванишвили иши билан боғлиқ ва тадбиркор фойдасига чиқарилган. Credit Suisse бу бўйича изоҳ беришдан бош тортди. Иванишвили ҳам шундай йўл тутди.

Credit Suisse 23 март куни ўз веб-сайтидаги баёнотида банкнинг маҳаллий тузилмаси — Credit Suisse Life Bermuda’га қарши Бермуда судининг қарори эълон қилиниши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Банк қайси суд иши бўйича қарор кутилаётганига аниқлик киритмаган, бироқ бу Иванишвилининг даъвоси билан боғланмоқда.

Банк суд уни 500 миллион доллардан кўпроқ товон тўлашга мажбурлаши мумкинлигини таъкидлади. Credit Suisse олдиндан заҳиралар яратганини, уларни кўпайтириш зарурлигини кўриб чиқишини ва барча қонуний воситалар билан ҳаракат қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Иванишвили Сингапур ва Янги Зеландияда ҳам Credit Suisse билан судга даъво қилмоқда, даъволарнинг умумий миқдори тахминан 800 миллион долларни ташкил этади. Маълумотларга кўра, Бермудадаги иш миллиардер ва банк ўртасидаги қарама-қаршиликда асосий ҳисобланади, чунки бу прецедент яратиши мумкин.

Иванишвилининг сўзларига кўра, у банкнинг собиқ менежери Патрис Лескодроннинг ҳаракатларидан жабр кўрган. У 2018 йилда фирибгарликда айбланиб, 2019 йилда озодликка чиққан ва 2020 йилда ўз жонига қасд қилган. Лескодрон 2008 йилдаги молиявий инқироз пайтида йўқотишларни мижозларнинг пуллари ҳисобидан қоплашни бошлаганини тан олган.

Швейцария банк регулятори FINMA’нинг эълон қилинган ҳисоботига кўра, Credit Suisse менежернинг ҳаракатлари учун ҳайфсан олган, бироқ банк тегишли чоралар кўрмаган. Credit Suisse буни рад этмоқда ҳамда ҳисобот эълон қилиниши муносабати билан у Лондонда Иванишвили ва бошқа инвесторларга қарши даъво аризаси билан чиқди.

Маълумот ўрнида, Бидзина Иванишвили Грузиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган. Иванишвилининг бойлиги 4,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Аввалроқ Credit Suisse санкцияга учраган россиялик миллиардерларнинг кредит маълумотларини йўқ қилишга урингани хабар қилинганди. Шунингдек, Швейцариядаги энг йирик банк мижозларининг маълумотлари интернетга сиздирилгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди