Hugo Boss компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Наманган вилоятида Германиянинг Hugo Boss компанияси ўз фаолиятини бошлади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 40 млн долларни ташкил этади

Германиянинг Hugo Boss компанияси Ўзбекистонда фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Наманганнинг Давлатобод туманида Hugo Boss брендига эга компанияси билан ҳамкорликда «Фазман текстиль» МЧЖ томонидан Европа стандартларига мос келадиган «Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш» корхонаси ишга туширилди.
Дунёнинг йирик Hugo Boss брендига эга компанияси билан ҳамкорликда «Фазман текстиль» томонидан Европа стандартларига мос келадиган «Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш» корхонаси 1-босқичини фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа қиймати 40 млн долларни ташкил этиб, лойиҳа тўлиқ ишга тушиши ҳисобига 3 000 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Лойиҳанинг 1-босқичи учун жами 20 млн доллар маблағ сарфланиб, 1 500 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Лойиҳани амалга ошириш учун Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб, ўрнатилган.
Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, йиллик экспорт ҳажми 15 млн долларни ташкил этади.
Ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар
Hugo Boss бренди остида костюм-шим, шунингдек, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.






