Илон Маскнинг SpaceX компанияси 2022 йил рекорд даражада кўп ракета учиради
Компания 2022 йилда 3 та муваффақиятли Falcon 9’ни ишга туширишга улгурди.

Илон Маскнинг SpaceX компанияси 2022 йил рекорд даражада кўп — 52 та ракета учиради. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Маълумотларга кўра, хусусий компания 2022 йилда 52 та миссияни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳафтасига ўртача бир марта ракета учириш деганидир.
«Бу ақл бовар қилмайдиган суръат», дея таъкидлаган NASA Аэрокосмик хавфсизлик бўйича маслаҳат кенгаши (ASAP) ходими Сандра Магнус.
SpaceX 2021 йилда 31 та парвозни муваффақиятли якунлаб, 2020 йилдаги 26 та парвоз рекордини янгилаган. У 2022 йилда 3 та муваффақиятли Falcon 9’ни ишга туширишга улгурган, яна 2 таси январь ойи охирига режалаштирилган. Falcon 9 учирилишидан ташқари, SpaceX 2022 йилда учирилиши режалаштирилган бир нечта Falcon Heavy ракеталарига ҳам эга.
SpaceX учун асосий муваффақият омили унинг Falcon 9 ва Falcon Heavy ракеталарини қайта ишлатиш қобилияти, ракета кучайтиргичларини қўндириш ва учирилгандан сўнг бурунни қайта тиклаш қобилиятидир.
Компания раҳбарияти ракеталарни қайта ишлатиш ҳар бир учирилиш нархини одатдаги 60—90 миллион доллардан 30 миллион долларгача камайтириши мумкинлигини айтган.
SpaceX’нинг 2022 йилги миссияси жадвали бир нечта экипажли парвозларни, шу жумладан NASA учун ҳам, ўз ичига олади.
Аввалроқ Илон Маскнинг SpaceX компанияси ўз акциядорларидан 337 миллион доллар маблағ йиғиб олгани хабар қилинганди. Шунингдек, Илон Маск SpaceX компаниясининг банкрот ёқасида турганини ҳақида хабар берилди.






