InfinBANK’дан баҳорий таклиф — Nastarin омонати
Ўз жамғармангизни InfinBANK таклиф этаётган йиллик 22 фоизли Nastarin депозити билан кўпайтиринг.

Nastarin муддатли депозити миллий валютада қўйилиб, жами 15 ойга мўлжалланган. Минимал депозит суммаси 10 миллион сўмни ташкил этади, йиллик фоиз ставкаси эса 22 фоизга тенг.
Фоизлар автоматик тарзда ҳисобланиб, мижознинг талаб қилиб олингунга қадар бўлган депозит ҳисобварағи ёки электрон ҳамён ҳисобварағига ўтказилади.
Омонат муддати тугагунча пул маблағларини бир шарт — камида 10 миллион сўмга тенг қолдиқни сақлаш шарти билан қисман ечиб олиш мумкин.
Депозит белгиланган муддатдан олдин ёпилганда, ҳисобланган фоизлар тўлиқ ой учун тўлаб берилади. Шунингдек, мазкур депозитни ҳам илова ёрдамида, ҳам банк филиалига ташриф буюрган ҳолда очиш мумкин. Бу эса мижозга қўшимча қулайлик яратади.
Реклама






