Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:15 · 19.12.2021

«Йил одами» деб топилган Илон Маск, Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи ва «сарсон бўлаётган» «Қўйлиқ» — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

«Йил одами» деб топилган Илон Маск, Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи ва «сарсон бўлаётган» «Қўйлиқ» — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (13–19 декабрь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

«Йил одами» деб топилган Илон Маск

Буюк Британиянинг дунёга машҳур Financial Times газетаси Tesla раҳбари Илон Маскни электромобиллар саноатида қилган ишлари учун «Йил одами» деб топди. Tesla электромобиллар бўйича жаҳон етакчисига айланди ва кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчиларни электромобилга эътибор қаратишга ундади.

«Узоқ вақт давомида автомобиль саноатининг қолган қисми Tesla ва мени аҳмоқ ҳамда фирибгар деб атаган. Улар электромобиллар ишламаслигини, биз масофа ва унумдорликка эриша олмаслигимизни ва эришганимизда ҳам уларни ҳеч ким сотиб олмаслигини айтди», дея Маскнинг сўзларини келтиради газета.

FT муҳаррири Рула Халаф Илон Маскни автомобиль саноатидаги инқилобчи, деб атади.

Қайд этиш керакки, Маск ҳозирда дунёдаги энг бой одам бўлиб, унинг Tesla компанияси тахминан 1 триллион долларга баҳоланмоқда, бу эса Ford Motor ва General Motors’нинг умумий қийматидан ҳам қимматроқдир. АҚШ Сенатидаги демократлар миллиардерлар акциялари ва савдо активларига солиқ солишни талаб қилгани учун Маск сўнгги бир неча ҳафта ичида Tesla компаниясининг қарийб 13 миллиард долларлик акцияларини сотди.

«Агар сиз 2 сонияга кўзингизни очсангиз, бу йил мен тарихдаги барча америкаликлардан кўра кўпроқ солиқ тўлашимни тушунган бўлардингиз», — дейди Маск.

13 декабрь куни Илон Маск Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилганди.

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи

Корея Республикаси Президентининг Сеул шаҳридаги «Чонг Ва Дэ» қароргоҳида 17 декабрь куни Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Корея Эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш масаласида анча илгарилаган. Учрашувда ушбу ҳужжатнинг келгуси йилда имзоланиши туфайли товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш ва мувозанатга келтириш имконияти пайдо бўлишига ишонч билдирилган.

Кореянинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошган. 2021 йилда 320 миллион доллар, яъни 2020 йилга нисбатан 20 фоиз кўп ўзлаштирилган. Бу маблағлар ҳисобига кимё, нефть-кимё, тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Корея Эксимбанки ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди (EDCF) доирасидаги молиялаштириш ҳажми 1 миллиард долларга етказилди. 2023 йилга қадар Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга салмоқли маблағ йўналтирилмоқда. Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан сермаҳсул шериклик ҳам кенгаймоқда.

Ўзбекистон Президенти яқин даврга мўлжалланган ҳамкорликда учта асосий йўналиш: «яшил» тараққиёт, рақамлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибида турганини таъкидлаган. Истиқболдаги барча қўшма лойиҳалар, дастур ва ҳаракатлар режаларини шу асосий устуворликлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш таклиф этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш фондини (EDPF) жалб қилган ҳолда Тошкент вилоятида яримўтказгич ва электроника ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Корея кластерини ташкил этиш таклифини билдирган. Унинг ҳудудида фан-таълим муассасалари, илғор технологиялар соҳасидаги тадқиқот ва ишланмалар марказларини жойлаштириш мумкин бўлади.

Музокаралар чоғида пандемиядан кейинги даврда туризм соҳаси иқтисодий ўсиш локомотивларидан бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Ўзбекистон Корея компанияларининг меҳмонхоналар ва инфратузилма объектлари қурилиши билан боғлиқ лойиҳалардаги иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум қилинган.

50 минг сўмликнинг дизайнидаги хатолик

Ўзбекистонда 22 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг ва 100 минг сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши маълум қилинганди. Марказий банк янги намунадаги 50 минг сўмлик банкнот дизайнида техник хатолик аниқлангани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб ёзилгани билдирилган.

Фото: Марказий банк

«Сарсон бўлаётган» «Қўйлиқ»

«Қўйлиқ» бозорининг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Бу ҳақда сенатор Толибжон Мадумаров Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси якунларига бағишланган навбатдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Унинг айтишича, ушбу масала ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилингач, жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган.

«Биз ушбу масала ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилингач, жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб бордик. ‘Қўйлиқ’ни кўчириш бўйича шаҳар ҳокимининг қарори чиқмаган, ҳозирда бозорнинг кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ», — дейди у.

Тошкентнинг муаммоларини санаган Ортиқхўжаев

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисда Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилди. Мажлисда айрим муаммолар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар мавжудлиги ҳам қайд этилди.

Маълум қилинишича, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш бўйича 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган даври давомида 30 нафар мулкдорга компенсация маблағи тўлаб берилмаган.

Шунингдек, жамоат транспортининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, айниқса, аҳоли гавжум нуқталарда йўловчиларнинг бир транспортдан иккинчи транспортга қисқа вақтда хавфсиз ўтиш имкониятини яратиш мақсадида қўшимча равишда транспорт-ўтиш боғламаларини ташкил этиш зарурати мавжуд.

Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятига қарашли корхоналар тасарруфидаги автобусларнинг 16,6 фоизи (196 таси) техник носозлиги боис ҳаракат мунтазамлиги таъминланмаяпти, йўловчиларнинг автобусларни кутиб туриш вақти айрим йўналишларда 25-40 дақиқани ташкил қилмоқда.

Тошкент шаҳрида оқова сувларни қабул қилиш бўйича мавжуд Салар, Бўзсув ва Бектемир иншоотларида сув тозалаш самарадорлиги лойиҳа бўйича 75 фоизни ташкил этади, бироқ бугунги кунда ушбу иншоотлар 35,5–51,3 фоиз қувват билан ишламоқда.

Шаҳарда қурилиш объектларининг кескин кўпайиши оқибатида ҳосил бўлаётган чангларни сув сепиб бостириш чоралари етарлича кўрилмаётганлиги атмосфера ҳавосига чангларнинг меъёрдан ортиқ чиқарилишига олиб келмоқда.

Кўтарилаётган йўлкира нархи

Тошкент шаҳрида ҳаракатланадиган жамоат транспортларида 2022 1ил 1 январдан йўлкира нархи 1400 сўмдан 1700 сўмгача кўтарилади. Шаҳар ҳокимининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарори лойиҳасида Олмота ва Москва шаҳарлари тажрибаси мисол қилиб келитирилган:

«Россиянинг Москва ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларидаги аҳолига жамоат транспорт ҳизматларини кўрсатиш борасидаги тажрибаси таҳлили, жамоат транспортида йўловчиларга транспорт карталари орқали йўлкира хақларини тўлаш тизимини самарали жорий этилганини кўрсатмоқда. Аҳолининг транспорт карталаридан фойдаланиш қамровини кўплигининг асосий сабаби нақд пул билан транспорт карталари орқали тўловларнинг нархи ўртасида фарқ мавжудлилиги».

Ëзилишича, йўлкира ҳақини йиғилишида шаффокликни таъминланиши эса ўз навбатида, шаҳар жамоат транспортида нақд пул орқали тўловларни амалга оширувчи йўловчилар сони камайиши эвазига транспорт карталаридан фойдаланувчиларнинг сонини ва улардан тушадиган маблағларни кескин ўсишига ва улар томонидан чекланган тарифлар асосида кўриладиган зарарлар миқдорини қамайишига олиб келади.

Самолёт сотиб олган Роман Абрамович

Millhouse компаниясининг асосий эгаси Роман Абрамович бу йил ўзи учун ҳашаматли Boeing 787-8 Dreamliner самолётини сотиб олди.

Маълум бўлишича, дунёдаги барча авиакомпанияларда атиги 250 та бундай самолёт бор, Россияда эса умуман йўқ. Бундай улкан самолётлар камдан-кам ҳолларда шахсий эҳтиёжлар учун ишлатилади.

Абрамович сотиб олган Dreamliner 2015 йил июнь ойида Швейцариянинг Privateair хусусий авиакомпанияси учун қурилган, бироқ унга ҳеч қачон топширилмаган. 2019 йилда уни жиҳозлаш россиялик миллиардернинг илтимосига биноан бошланди.

Маълум қилинишича, самолёт 50 нафаргача йўловчини ташиш имкониятига эга: қўриқчилар учун 10 та, самолёт ходимлари учун 10 та ва меҳмонлар учун 30 та ўриндиқ мавжуд.

Фото: DR

Dreamliner 25 нафар йўловчи билан 18 418 километр масофани босиб ўтиши мумкин. Ушбу моделнинг каталог қиймати 248,3 миллион долларни ташкил этади, унинг қўшимча жиҳозлари миллиардерга камида яна 100 миллион долларга тушади.

«Шу билан бирга, самолётни пардозлаш ва жиҳозлашнинг ўзига хос қиймати анча юқори бўлиши мумкин, барчаси мижознинг хоҳишига боғлиқ. Масалан, Абрамовичнинг олдинги самолётига ракетага қарши тизим ўрнатилган эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Абрамовичнинг янги самолёти Россиянинг бугунги кундаги энг қиммат шахсий самолётига айланиши ҳақида баҳслашиш мумкин», — дейди нашр манбаси.

Хабарга кўра, Boeing 787-8 ва 787-9 VIP (Very important person — жуда муҳим инсон) мижозлар учун аталган. Бундай самолётлар йилига 2-3 та ишлаб чиқарилади.

Самолётнинг безак ишлари ҳақиқатан ҳам кўп пул талаб қилиши мумкин: масалан, Саудия Арабистони ҳукуматига интерьер самолётнинг ўзидан ҳам қимматроққа тушган. Қатар ҳукумати томонидан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга совға қилинган Boeing 787 самолётининг ички кўриниши учун 120 килограммдан ортиқ қимматбаҳо металлар ишлатилган.

Олиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда