Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 11:30 · 07.04.2022

Канада 5 нафар россиялик миллиардерга қарши санкциялар киритди

Чекловлар Канада фуқароларига санкцияга учраганлар билан операцияларни амалга оширишни тақиқлайди.

Канада 5 нафар россиялик миллиардерга қарши санкциялар киритди
Фото: «thestar.com»

Канада Россияга нисбатан санкциялар рўйхатини яна тўққиз нафар шахс, жумладан беш нафар россиялик миллиардер билан кенгайтирди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг веб-сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилади.

Санкциялар миллиардерлар Владимир Потанин («Норникель»раҳбари), Виктор Вексельберг («Ренова» гуруҳи асосчиси), Леонид Михельсон («Новатэк» раҳбари), Дмитрий Пумпянский (ТМК директорлар кенгаши раиси ва собиқ бенефициари) ва Вадим Мошковичга («Русагро» директорлар кенгаши раиси) нисбатан қўлланган.

Шунингдек, санкция рўйхатига Forbes рўйхати аъзоси Кирилл Шамалов («Сибур» акциядори), Александр Винокуров («Марафон групп» президенти, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг куёви), Пумпянскийнинг рафиқаси Галина Пумпянская ва Россия Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбари, адмирал Игорm Костюков киритилган.

«Чекловлар ҳар қандай Канада фуқаросига санкциялар рўйхатидаги шахсларнинг мол-мулки билан ҳар қандай операцияларни амалга оширишни, молиялаштиришни, нефть ва нефть маҳсулотлари билан операцияларни амалга оширишни ва ҳоказоларни тақиқлайди», дейилади Канада ҳукумати ҳужжатида.

Қайд этиш керакки, Канада бош вазири Жастин Трюдо Украинада уруш бошланганидан сўнг дарҳол Россияга қарши санкцияларни эълон қилди. У 58 нафар шахс ва ташкилотга, жумладан, Россия элитаси вакиллари ва уларнинг оила аъзолари, Россиянинг энг йирик банклари, Россия Хавфсизлик кенгаши аъзоларига нисбатан чекловлар жорий этишга ваъда берди.

Шунингдек, 1 март куни Toronto Star газетаси Россия Президенти Владимир Путин, бош вазир Михаил Мишустин, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, молия вазири Антон Силуанов ва мудофаа вазири Сергей Шойгуга нисбатан санкциялар жорий этилгани ҳақида хабар берди.

Бундан ташқари, 11 март куни миллиардерлар Роман Абрамович ва Алишер Усмонов Канаданинг санкциялар рўйхатига киритилди. 15 март куни Оттава санкциялар рўйхатини россиялик ҳарбийлар, Федерал хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, бош вазир ўринбосари Дмитрий Григоренкони қўшиб кенгайтирди. Март ойи охирида Россия Федерация Кенгашининг 160 аъзоси Канада санкцияларига учради.

Аввалроқ Канада биринчи бўлиб Россия нефтидан воз кечгани хабар қилинганди. Шунингдек, Россиялик миллиардерларнинг Ғарб санкцияларидан қочишга уринаётгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди