LG уй бўйлаб ҳаракатланувчи телевизорни намойиш қилди
Телевизорнинг қуввати 3 соатга етади.
Жанубий Кореянинг LG компанияси CES 2022 кўргазмасида Lifestyle телевизорларини тақдим қилади. Улар орасида уй бўйлаб ҳаракатланувчи, симсиз модель ҳам бор. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, 27 дюймли LG StanbyME телевизори аккумулятор ва баландлиги созланадиган стенд туфайли симсиз ишлаши ҳамда уй бўйлаб ҳаракатланиши мумкин. Телевизор экрани ечилади, стендга уланганда эса уни буриш ва эгиш мумкин.
Хабарга кўра, StanbyME бир марта қувватлангач 3 соатгача хизмат қила олади. У сенсорли интерфейс ва Netflix, Amazon Prime Video ҳамда YouTube хизматларига эга. Шунингдек, у смартфондан маълумотларни узатиш учун NFC’да ҳам ишлайди. Бундан ташқари, StandbyME’да USB порти ва битта HDMI кириши мавжуд.
Аввалроқ Google Gmail фойдаланувчилари учун овозли ва видеоқўнғироқлар функциясини ишга туширгани хабар қилинганди.