Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

«Мен бизнесмен эмасман, бизнес деган соҳани тушунмайман». Салимбой Абдувалиев нимадан пул топишини айтди

Салим Абдувалиев иқтисодиёт ва бизнес бўйича таълим олмаганини маълум қилди

«Мен бизнесмен эмасман, бизнес деган соҳани тушунмайман». Салимбой Абдувалиев нимадан пул топишини айтди
Кадр: YouTube / Jahongir Latipov

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев бизнесмен эмаслиги, бу соҳада таълим олмагани ва нимадан пул топиши ҳақида гапирди. У бу ҳақда блогер Жаҳонгир Латиповга берган интервюьсида айтиб ўтди.

Салим Абдувалиевнинг айтишича, у иқтисодиёт ва бизнес бўйича таълим олмаган.

«Менинг офисим ҳам, дипломатим ҳам йўқ. Иқтисодиёт бўйича таълим олмаган одамман. Мен бизнесмен эмасман. Бизнес деган соҳани тушунмайман. Мен бизнес қилишни хоҳламайман, бу нарсага ақлим етмайди. Одам бизнес учун туғилиш керак. Менда унақа шароит бўлмаган», — дейди у.

Салим Абдувалиев кўпчиликка ўқиш ва ишларида ёрдам бергани, ҳозиргача улар хабар олиб туриши ҳақида гапирди.

«Мен кимман? Мен ақл билан иш қилардим. Самолётда икки яхши боладан кимлигини сўрасам, Лондон ёки Америкага ўқишга кирмоқчилигини айтса, самолётда туриб, ўқишига манзилларини жўнатиб юборар эдим. Ярим Ўзбекистонни ўқитганман. Бири ‘катта’ бўлиб кетди, бири муттаҳам бўлиб кетди. Эслаб, хабар олиб туришади. Баъзида эсламай қўйишса, телефон қилиб, ‘пулни ўлганимда мозорга олиб келасанларми’, деб қўяман», — дейди у.

Шунингдек, Салим Абдувалиев ҳозирги даражага нима сабабли етишганини маълум қилди.

«Ҳозир нафақадаман. Мен консультантман. Бир оғиз гапим билан 1 миллион ишлашим мумкин. Юрган дарё, ўтирган бўйра. Консультация ёки маслаҳат сўрашади.  Аввало, Худо берган, кейин кураш. Кураш тушмаганимда ҳозир бирортасига мардикор ёки қоровул бўлиб юрган бўлардим», — дейди Абдувалиев.

Аввалроқ Стивен Спилберг 86 метрли супер яхтасини сотиб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда