«Мен ҳеч қачон Кремлда бўлмаганман»: Тиньков жамоатчиликдан «олигарх» деб атамасликни сўради
Олег Тиьнков ўзини «олигарх» деб номланмасликни сўради, айтишишича, у ўзи бойлик орттирган, «ҳеч қандай алоқа»дан фойдаланмаган ва ҳатто «ҳеч қачон Кремлда бўлмаган».

Tinkoff Bank асосчиси Олег Тиньков бойлигини Кремль билан алоқалар орқали эмас, балки ўзи ишлаб топганини таъкидлаб, жамоатчиликдан «олигарх» деб номланмасликни сўради.
«Олигарх — бу давлат билан алоқалар туфайли пул топган, давлат шартномалари ва буджетда паразитлик қилган тадбиркор! Бирламчи ва иккиламчи хусусийлаштиришлар иштирокчиси», — дея тушунтирди тадбиркор.
Тинковнинг сўзларига кўра, ундан ташқари Россиянинг Forbes рўйхати энг яхши 100 талигида ушбу тоифага кирмайдиган яна бир бизнесмен бор — «Магнит» чакана савдо тармоғи асосчиси Сергей Галицкий.
«Мен ва Сергей Галицкий олигарх эмасмиз, биз ҳеч қандай алоқадан фойдаланмасдан, нолдан пул ишлаб топдик! Мен ҳеч қачон Кремлда бўлмаганман ва Марказий банк раҳбаридан ташқари ҳеч қандай расмий шахс билан учрашмаганман», — деди Тиньков.

Маълумот учун, аввалроқ Олег Тиньков доллар бўйича миллиардер мақомидан маҳрум бўлди. Унинг бойлиги 1 март оқшомида 820 миллион долларга баҳоланган. Бу Forbes’нинг сўнгги рейтингидаги баҳодан (4,7 миллиард доллар) 5,5 баравар камдир.






