Meta ва Snap 11 ёшли қизнинг суиқасдида айбланди
Қиз ижтимоий тармоқларга «ҳаддан ташқари қарамлик»дан азият чеккан.

АҚШлик ўз жонига қасд қилган 11 ёшли қизнинг онаси Meta ва Snap компаниялари устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Тамми Родригезнинг айтишича, унинг қизи Селена Родригез 2021 йилда вафот этишидан олдин икки йил давомида платформаларга «ҳаддан ташқари қарамлик»дан азият чеккан.
Аёл қизининг ижтимоий тармоқларга киришини чекламоқчи бўлганини, бироқ у уйдан қочиб кетганини айтган. Бундан ташқари, у қизини психотерапевтга олиб борганида шифокор унга Селенадан кўра ижтимоий тармоқларга кўпроқ қарам бўлган беморни кўрмаганини айтган.
Родригез компанияларни яроқсиз маҳсулот сифати, бепарволик ва Калифорния истеъмолчи қонунларини бузганликда айблаган. Meta ва Snap ўз маҳсулотлари вояга етмаган фойдаланувчиларнинг катта қисми учун хавфли эканини билгани даъво аризасида келтирилган.
«Бошқача қилиб айтганда, айбланувчилар атайлаб ёш болалар учун ўлжа яратди. Аммо улар тўлиқ эгалик қиладиган ва уларга тегишли бўлган рақамли платформаларнинг зарарли таъсиридан етарли даражада ҳимоя қила олмади», — деган Родригез.
Meta ва Snap вазиятга изоҳ бериш ҳақидаги саволларга жавоб бермаган.
Аввалроқ Цукербергнинг Meta компанияси 2021 йилнинг «энг ёмони» деб топилгани хабар қилинганди.






