Миллиардерлар нима ўқийди? Жефф Безосдан 5 та китоб тавсия
Тадбиркор бизнесини бошқаришда қайси китобдан фойдаланишини маълум қилган.
Миллиардер Жефф Безос Америка бизнесини, электрон тижоратни ва 2021 йил июль ойида космосни забт этди. Amazon асосчиси Жефф Безос бозор капиталлашуви 1,6 триллион доллардан ортиқ бўлган дунёдаги энг йирик компаниялардан бирини қурди.
Безоснинг ўзи дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида айни вақтда иккинчи ўринда бормоқда. Қуйида миллиардер Безоснинг дунёқараши ва бизнесининг шаклланишига таъсир қилган китоблар ҳақида сўз боради.
Клейтон М. Кристенсен, «Инноваторнинг дилеммаси»
Ушбу китоб сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ҳам бозордаги ўрнини бой бериши мумкинлиги ҳақидаги энг машҳур йўриқномалардан биридир. Унинг муаллифи Гарвард университети профессори бўлиб, у ўзининг ҳар бир хулосасини қандайдир тадқиқотлар билан қўллаб-қувватлайди.
Китобда Кристенсен биринчилардан бўлиб электр транспорт воситаларининг машҳурлиги ошишини башорат қилган, истеъмолга бузғунчи инновациялар тушунчасини киритган ва харидорнинг мотиватциясини тушунтириб берувчи Jobs to Be Done (бажарилиши керак бўлган ишлар) концепциясини белгилаб берган.
Безос ушбу китобни «жуда таъсирли» деб атаган ва унда кўрсатилган тамойилларни Amazon бошқарувида қўллашини таъкидлаган.
Жейсон Фрайд, Дэвид Хейнмейер Ханссон, «Rework. Зарарсиз таассуб»
Ушбу китобда Фрайд ва Ханссон кераксиз элементлар — йиғилишлар, қиммат реклама кампаниялари, бюджетлаштириш ва бошқа рискларсиз қандай қилиб муваффақиятли бизнес яратиш сирлари билан бўлишади.
Бу китобда Безосни ўзига жалб қилган яна бир жиҳат — муаллифлар бизнеснинг умумий қабул қилинган қоидаларини қайтадан бошлашдан ва қайта ёзишдан қўрқмаган.
Миллиардер, шунингдек, Фрейд ва Хаймеернинг интуитив мунозарали ёндашувига қарамай, у муваффақиятли бўлиб чиқишини таъкидлайди.
Жим Коллинз, «Яхшидан зўргача»
Биз юзлаб ва минглаб яхши компанияларни биламиз, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам буюк компанияларга айлана олмаган. Жим Коллинз ўз ишида бунинг сабабини тушунтиришга ҳаракат қилган.
У тадқиқотчилар гуруҳи билан биргаликда Abbott, Gillette, Kimberly-Clark, Philip Morris ва бошқалар қандай қилиб яхши компаниядан буюк компанияга айланишни муваффақиятли амалга оширгани, қандай қарорлар ва қадамлар уларга бу ўзгаришда ёрдам бергани, шунингдек, нима учун ҳамма ҳам муваффақият қозонмаслигини аниқлайди.
Коллинзнинг сўзларига кўра, агар сиз китобда ифодаланган ғояларга эътибор қаратсангиз, мавжуд бизнесдаги жараёнларни оптималлаштириш ва яхшилаш, шунингдек, янгисини очишда кўплаб хатоларга «чап беришингиз» мумкин.
Нассим Талеб, «Қора оққуш»
Молиявий инқироз ва пандемия «қора оққуш» тушунчасини кенг тарқалган ва энг машҳурлардан бирига айлантирди. Конъюктурани тубдан ўзгартирадиган, режаларни бузадиган ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисалар шу ном билан аталади.
Собиқ трейдер Талеб ўз китобида айнан шундай воқеаларни кўриб чиқади. Унинг фикрича, «қора оққушлар» тарих ривожини ўзгартиради. Дунё бўйлаб бестселлерга айланган ушбу китоб ҳақида «Bugun.uz» колумнисти батафсилроқ ёзган.
Жим Коллинз, Жерри Поррас, «Умрбодга қурилганлар»
Amazon асосчиси Безос ушбу асарни ўзининг севимли китоби деб атаган. Китоб Walmart, Walt Disney, Boeing, Sony, Hewlett-Packard ва бошқа 13 компаниянинг вақт синовидан ўтган муваффақиятининг фундаментал сабабларини олти йиллик ўрганишга асосланган.
Китоб кўплаб амалий материаллар билан қизиқишни оширади. Мавжуд компанияларнинг ўтмишидан кўплаб аниқ мисоллар китобни турли даражадаги тажрибага эга бизнесменлар ва менежерлар учун ҳақиқий қўлланмага айлантирган.
Аввалроқ Билл Гейтс тавсия қилган 5 та китоб ҳақида батафсил маълумот берилганди.