Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 08.11.2021

Нархи ошган озиқ-овқат, ўзгартирилган бюджет ва хусусийлаштирилаётган «Ўзсаноатқурилишбанк» — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Нархи ошган озиқ-овқат, ўзгартирилган бюджет ва хусусийлаштирилаётган «Ўзсаноатқурилишбанк» — кунлик дайжест
Фото: «cher-is.com»

Яқин соатларда 2021 йилнинг 8 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Сезиларли бойиган америкалик миллиардерлар

Америкалик миллиардерларнинг умумий бойлиги 2020 йил бошига нисбатан 1,8 триллион доллардан кўпроққа ўсди. 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, америкалик миллиардерларнинг бойлиги 3,4 триллион долларни ташкил этган ва шундан буён қарийб 5,3 триллион долларга етган. Кўрсаткичнинг сезиларли даражада юқорилаши бозорларнинг ўсиши фонида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, капиталлашув бўйича энг йирик Америка компаниялари индекси S&P 500 2020 йил бошидан буён 45 фоизга, Dow Jones Industrial Average индекси эса 27 фоизга ўсган. Энг бой америкаликларнинг умумий бойлиги ўсиш суръатлари бўйича индексларни ортда қолдириб, 56 фоизга юқорилаган.

Суҳбат асосида ОТМга кирадиган иқтисодчилар

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, камида 5 йил иш стажига эга фуқароларга суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.

Маълум қилинишича, вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин. Тегишли тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади. Натижаларга кўра, 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Глобал нархи ошган озиқ-овқат маҳсулотлари

Жаҳон бўйлаб октябрь ойида глобал озиқ-овқат нархлари 2020 йилнинг октябрь ойига нисбатан 31,3 фоизга, сентябрь ойига нисбатан эса 3 фоизга ошди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) озиқ-овқат нархлари индекси ўртача 133,2 пунктни ташкил этди ва 2011 йил июль ойидан юқори бўлган янги чўққини белгилади. Индекснинг ўсиши кетма-кет учинчи ой давом этмоқда. Ташкилот сентябрь ойидаги ўсишни биринчи навбатда ўсимлик мойлари ва дон маҳсулотларининг жаҳон нархлари ўсиши давом этаётгани билан изоҳлаган.

Октябрь ойида дон маҳсулотлари нархи сентябрь ойига нисбатан 3,2 фоизга, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 22,4 фоизга ошган. Шундай қилиб, кема-кет тўртинчи ой буғдой нархининг ўсиши давом этмоқда: маҳсулот сентябрга нисбатан 5 фоизга, йиллик ҳисобда эса 38,3 фоизга қимматлашди.

Ўзгартирилган бюджет

Ўзбекистоннинг 2021 йил 5 ноябрдаги қонуни билан «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари ва харажатлари прогнозига ўзгартиришлар киритилган. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг харажатлари 24 239 490 миллион сўмни ташкил этади. Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари 41 226 950,3 миллион сўмни ташкил этади.

Улар орасида қуйидаги харажатлар мавжуд:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма харажатлари — 273 000 миллион сўм;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси харажатлари — 759 000 миллион сўм;
  • ХТВ ҳузуридаги бюджетдан ташқари республика мақсадли китоб жамғармаси харажатлари — 208 752,3 миллион сўм.

Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари прогнози 27 999 898,6 миллион сўмни ташкил этади.

Ишлаб чиқарилиши камайган «қора олтин»

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 519 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 37,2 минг тоннага камайган.

Давлат статистика қўмитаси ахборотида ишлаб чиқариш ҳажми нима сабабдан камайгани бўйича маълумотларни тақдим этилмаган.

Ўзгараётган текширув

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш тартибига ўзгаришлар киритилади. Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг фармони билан 2022 йил 1 январдан қуйидаги тартиб ўрнатилиши белгиланган:

  • назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширилиши;
  • Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субъекти розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этиши;
  • Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда Бизнес-омбудсман томонидан юритилиши;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг йўл қўйилиши, бундан солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасида, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлар ва маълумотлар асосида ўтказиладиган текширувлар мустасно.

Хусусийлаштирилаётган «Ўзсаноатқурилишбанк»

Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълум қилинишича, 32 та йирик давлат активини сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш, давлат корхоналарининг 368 та носоҳавий ва самарасиз активларини савдога чиқариш режалаштирилган. Ҳудудларда 770 та актисв сотишга тайёрланган. Булар орқали бюджетга қарийб 10 триллион сўм тушум таъминланиши кўзда тутилган.

Президент давлат корхоналарига стратегик инвесторларни жалб қилиш, фақат мавжуд қувватларни ишлатиш билан чекланмасдан, корхоналар фаолиятини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган. «Навоийазот» акциядорлик жамияти негизида учта алоҳида корхона ташкил этган ҳолда, «кимё саноати кластери» фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу кластер инфратузилмасини бошқариш учун тажрибали хусусий оператор жалб қилинади.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда