Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 19:15 · 20.05.2022

Ўзбекистон банк секторида рақобат кучаймоқда — таҳлил

Тадқиқот давомида банк секторининг активлар бўйича концентрация даражаси пасайгани аниқланди.

Ўзбекистон банк секторида рақобат кучаймоқда — таҳлил
Фото: Sputnik

Ўзбекистон банк секторидаги рақобат даражасини баҳолаган Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертларининг таъкидлашича, ушбу секторда рақобат кучаймоқда. Институт таҳлилий мақоланb Kommers.uz’га тақдим этди.

Қайд этилишича, баҳолаш учун Херфиндал-Хиршман индекси (HHI)дан фойдаланилган. Чунки у рақобат даражасини ифодалайдиган концентрация кўрсаткичи ҳисобланди, дейилади таҳлилда.

Ушбу кўрсаткич бўйича мавжуд бозорлар рақобат даражасига кўра 3 гуруҳга бўлинади: 

  • юқори даражада концентрациялашган (1800< HHI<10000); 
  • ўрта даражада концентрациялашган (1000< HHI<1800); 
  • паст даражада концентрациялашган (HHI<1000).

Бунда концентрациялашув даражаси қанча паст бўлса, банклар ўртасидаги рақобат муҳити шунча яхши бўлади. 

Тадқиқот давомида банк секторининг активлар бўйича концентрация даражаси пасайгани аниқланди. Агар у 2017 йилнинг 1 январида 1122,2 ни ташкил қилган бўлса, 2022 йилнинг 1 апрелида 986,9 га қадар пасайган. Бу эса банк хизматлари бозорида рақобат кучайиб борганлигидан далолат беради.   

Агар 2017 йилнинг бошида мамлакатдаги тижорат банкларининг активлари ҳажми 84,1 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра 449,5 триллион сўмга етган (ўсиш 5,3 баравар). 

Шунингдек, таҳлил қилинаётган даврда кредитлар ҳажми 6,5 баробар, депозитлар ҳажми эса 4,1 баробар ўсган. 2017 йилнинг январь ойида 3 та банк («Ўзмиллийбанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк») улуши банк тизимининг барча активларида 49,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра уларнинг улуши 44,7 фоизгача қисқарган.

Банк секторининг кредитлар бўйича Херфиндал-Хиршман индекси (HHI) 1238,8 дан 1115,9 гача қисқарган ва у «ўрта даражада концентрациялашган бозорлар» диапазонининг пастки чегарасига тобора яқинлашмоқда. Ҳолбуки, 2017 йилнинг октябрь ойидан 2019 йилнинг охиригача индекс диапазоннинг юқори қисмига яқинроқ эди.

Банк секторининг депозитлар бўйича рақобат индекси 811,7 дан 727,1 гача қисқаргани маълум бўлди. Демак, банк хизматлари бозори паст даражада концентрациялашган. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаш, 2026 йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор улушини 60 фоизгача етказиш кўзда тутилган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди