Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нархлар бўйича таҳлил эълон қилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан 1–17 январь кунлари Қўйлиқ ва Чорсу деҳқон бозорларида асосий истеъмол товарларининг улгуржи нархлари бўйича кузатув натижалари эълон қилиниб борилди. Вазирлик асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот берди.
Арзонлаган маҳсулотлар
Ушбу давр мобайнида бозорда апельсин 5500 сўмга, лимон 4000 сўмга, банан 2500 сўмга, ловия ва бодринг 1000 сўмга ва мош 500 сўмга арзонлаган.
Қимматлаган маҳсулотлар
Бозорларда бодринг нархи 2750 сўмга, саримсоқ пиёз ва ананас 2500 сўмга, помидор 1000 сўмга, мандарин ва нўхат 500 сўмга ҳамда картошка (импорт) 150 сўмга ошган.
Бозорларга энг кўп келтирилган маҳсулотлар
Тезкор маълумотларга асосан, Қўйлиқ бозорига 1–17 январь кунлари ҳудудлардан жами 9,9 минг тонна маҳсулотлар, хусусан, 6,0 минг тонна картошка, 2,7 минг тонна пиёз, 444 тонна карам ва 774 тонна сабзи келтирилган.
Шундан, Тошкент вилоятидан 198 тонна картошка, 1036 тонна пиёз, 444 тонна карам, 329 тонна сабзи, Самарқанд вилоятидан 21 тонна картошка, 1020 тонна пиёз, Жиззах вилоятидан 651 тонна пиёз, Қашқадарё вилоятидан 175 тонна, Сурхондарё вилоятидан 156 тонна ва Сирдарё вилоятидан 114 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.
Шунингдек, Қўйлиқ бозорига Қозоғистондан 1481 тонна, Қирғизистондан 249 тонна, Афғонистондан 1420 тонна, Покистондан 1532 тонна ва Эрондан 1060 тонна картошка келтирилган.
Шу билан бирга, ҳудудлардан Чорсу деҳқон бозорига 1–17 январь кунлари жами 144,9 тонна, шу жумладан, 129,1 тонна мол гўшти ва 15,8 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.
Аввалроқ дунё бўйлаб озиқ-овқат нархлари 2022 йилда ҳам ошишда давом этиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022 йил 30 та бозор ва савдо комплекслари ташкил этилиши ҳақида хабар берилди.






