Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида бензин ва шакарнинг кунлик ўртача нархи тушди

Биржада 20–26 декабрь кунлари 2 трлн 302,9 млрд сўмлик товарлар сотилди.

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида бензин ва шакарнинг кунлик ўртача нархи тушди
Фото: «mocah.org»

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг барча савдо платформаларида 20–26 декабрь кунлари 2 триллион 302,9 миллиард сўмлик товарлар сотилди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сотилган товарлар ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 5,6 фоизга кўпдир. Бунда сотувларнинг 79,9 фоизи — биржа савдолари; 0,1 фоизи — кўргазма-ярмарка савдолари; 19,8 — электрон давлат харидлари ва 0,2 — авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келган.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1 триллион 21,6 миллиард сўмни ташкил қилган. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 53,8 миллиард сўмлик маблағлари тежалган.

Таъкидланишича, кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 триллион 840,0 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилган. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйган. Шу жумладан биржада АИ-80 русумли автомобиль бензинининг нархи сезиларли пасайган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4,4 минг тоннани ташкил қилган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 миллион 151,3 минг сўмдан 7 миллион 762,3 минг сўмгача, яъни 4,8 фоизга пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида АИ-80 русумли автомобиль бензини бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нарх маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 миллион 914,2 минг сўмни ташкил этган.

Шунингдек, биржа савдоларида 2601,0 тонна пахта ёғи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 61 харидор иштирок этган. Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 миллион 745,9 минг сўмдан 15 миллион 616,9 минг сўмгача, яъни 0,8 фоизга пасайган.

Бундан ташқари, биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилган. Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 минг 982,0 тонна шакар қўйилган ва улардан 9635,0 тоннаси, яъни 80,4 фоиз қисми сотилган. Шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 миллион 864,9 минг сўмдан 7 миллион 759,9 минг сўмгача, яъни 1,3 фоизга пасайган.

Шунингдек, ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 миллион 789,0 минг сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда уй-жой нархи 2020 йилга нисбатан қимматлагани хабар қилинганди. Шунингдек, биржа фондларига маблағлар оқими биринчи марта 1 триллион доллардан ошгани ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда