Ўзбекистонда 10 ойда қанча трактор ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 66,2 фоизга камайди.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойида 213 та трактор ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 213 дона трактор ишлаб чиқарилган. Шунингдек, трактор ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 66,2 фоизга камайган.
Қайд этилишича, сўнги уч йилда ишлаб чиқарилган тракторлар сони (январь-октябрь ойларида) қуйидагича ўзгарган:
- 2019 йил — 1194 дона;
- 2020 йил — 630 дона;
- 2021 йил — 213 дона.
Аввалроқ Ўзбекистонда юк автомобили ишлаб чиқариш ҳажми камайгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдаги бир қатор заводлар Чирчиқ шаҳрига кўчирилиши ҳақида хабар берилди.
Интервью

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
Рейтинг

Таҳлил
