Ўзбекистонда 2022 йили ўртача ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошди
Ўзбекистонда 2022 йил январь–декабрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 3 892 400 сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 21,1 фоизга ошди. Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент, Андижон ҳамда Бухоро вилоятларида кузатилган

Ўзбекистонда 2022 йил январь–декабрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 3 892 400 сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 21,1 фоизга ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг январь–декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (6 314 400 сўм), Навоий вилоятида
(5 125 300 сўм), Тошкент вилоятида (3 946 900 сўм), Андижон вилоятида (3 381 800 сўм) ҳамда Бухоро вилоятида (3 310 000 сўм) кузатилди.
Ўртача ойлик иш ҳақи ҳудудлар кесимида
- Қорақалпоғистон Республикаси — 3 246 200 сўм (2021 йилга нисбатан — +17,3 фоиз);
- Андижон вилояти — 3 381 800 сўм (+22,6 фоиз);
- Бухоро вилояти — 3 310 000 сўм (+15,5 фоиз);
- Жиззах вилояти — 2 946 400 сўм (+19,2 фоиз);
- Қашқадарё вилояти — 2 952 600 сўм (+19,9 фоиз);
- Навоий вилояти — 5 125 300 сўм (+11,9 фоиз);
- Наманган вилояти — 2 924 300 сўм (+20,6 фоиз);
- Самарқанд вилояти — 2 944 200 сўм (+21,7 фоиз);
- Сурхондарё вилояти — 2 946 100 сўм (+22,0 фоиз);
- Сирдарё вилояти — 3 221 600 сўм (+19,9 фоиз);
- Тошкент вилояти — 3 946 900 сўм (+14,5 фоиз);
- Фарғона вилояти — 2 900 500 сўм (+18,8 фоиз);
- Хоразм вилояти — 3 182 400 сўм (+23,1 фоиз);
- Тошкент шаҳри — 6 314 400 сўм (+28,2 фоиз).
Шунингдек, ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (128,2 фоиз), Хоразмда (123,1 фоиз), Андижонда (122,6 фоиз), Сурхондарёда (122,0 фоиз), Самарқандда (121,7 фоиз) ҳамда Наманганда (120,6 фоиз)
кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига 2022 йил 1 июндан 920,0 минг сўмга етказилган.
Маълумот учун, 2022 йил январь–декабрь ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичини шакллантиришда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобга олинмаган, чунки фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган.






