Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 15:50 · 16.11.2021

Ўзбекистонда бензин нархи нега қиммат?

Bugun.uz бу бўйича таҳлилий видеоматериал тайёрлади

Ўзбекистонда бензин нархи нега қиммат?
Фото: «stolicaonego.ru»

Марказий Осиёдаги энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда. Ëқилғи нархи охирги 6 ойда 50 фоизга қимматлади. Бунга нима сабаб бўляпти? Bugun.uz бу бўйича таҳлилий видеоматериал тайёрлади.

Нефть ва унинг маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши, глобал иқлим ўзгариши каби омиллар Ўзбекистон нефть бозорига ҳам бироз таъсир қилгандир, лекин бензин нархининг аномал «сакраб» ўсиши ортида бошқа масалалар турибди. Масалан, бензин сотувчилари яна «кулранг схема»га қайтишни ўйлаётгандир.

Илгари нефть ишлаб чиқарувчи компания Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводига хом-ашёни етказиб берган. Бензин маҳсулоти тайёр бўлгач, заводдан қайси нефтебаза, қанча миқдорда ва қайси сифатдаги бензинни сотиб олишини миллий нефть компанияси ўзи белгилаб, тақсимотни амалга оширган. Коррупциоген схема туфайли, бензин тақчиллиги ва чайқовчилик авж олганди.

2019 йили 15 августдан бошлаб, АИ-91 автомобиль бензини биржа савдосига чиқарилди. Республика истеъмол бозорида бор-йўғи 12 фоиз улушга эга сифатли бензиннинг биржага чиқарилиши талаб ва таклиф мувозанати, айниқса бошқалар манфаатига қарши юрмади. Орадан 9 ой ўтиб, 2020 йил 1 май куни АИ-80 октанли бензин ҳам биржа савдоларига қўйилди ва унинг харидорлари таркиби қуйидагича ўзгарди:

  • АËҚШ ва улгуржи савдо корхоналари (24 фоиз);
  • Нефтебазалар (62 фоиз);
  • Ўз истеъмоли учун сотиб олган корхоналар (14 фоиз).

2020 йил 1 майдан 2021 йилнинг 1 ноябригача ўтган биржа савдоларида маҳсулотнинг сотилиш нархи бошланғич нархга нисбатан ўсиш АИ-80 автомобиль бензинида 15 фоизни, АИ-91 да эса 1 фоизни ташкил этган.

Бугунги кунда биржа савдоларига қўйилаётган бензин умумий ҳажмининг энг катта қисми (тахминан 75 фоизи) Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (БНҚИЗ) ҳиссасига тўғри келади. Завод бензинни биржа савдосига қўяди ва харидор ҳудудларда жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги нефть базаларидан товарни юклаб олиши мумкин. Бензин учун асосий тўловдан ташқари, маҳсулотни охирги истеъмолчисига етказиб берилгунга қадар сақлаш ва логистика харажатлари учун алоҳида тўлов мавжуд. Масалан, Тошкентдаги битта нефтебазанинг 1 тонна бензинни юклаш ва сақлаш билан боғлиқ харажати 226 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу асосий тўловга 2,5 фоиз қиймат қўшилди, дегани.

Афтидан нефтебазаларни «арзимас» тўлов эвазига ишлаш қониқтирмаяпти, қолаверса “Ўзбекнефтгаз” ҳам собиқ гегемонликни соғинди. Ўйлаб топилган янги схема билан биржа савдолари аҳамияти сунъий равишда пасайтирилди, нарх яна кўтарилмоқда. Хуллас, 2019 йили БНҚИЗ биржага чиқарган АИ-80 маркали бензиннинг 10 фоизини йирик лотларда, қолганини майда лотларда таклиф этганди. 2020 йилда ушбу ҳолат кескин ўзгарди: йирик лотлар — 94 фоиз; майда — 6 фоиз. Жорий йилда завод майдо лотларда АИ-80 бензинини умуман таклиф этмади.

Натижада нефтебазалар бозордаги энг сифатсиз бензинни биржа орқали сотиб олишда етакчи бўлиб, жорий йил октябрда уларнинг улуши 83 фоизга етди. Эски схема самарали ишламоқда.

«Ўзбекнефтгаз» бозорни интервенция қилиши, кўпроқ АИ-80 маркали бензин етказиб беришга ҳаракат қилаётганини иддао қилса-да, рақамлар бунинг тескарини ифодалайди. Масалан, 2020 йил ва 2021 йилда ўзбек бозорига бир хил ҳажмдаги бензин етказиб берилган.

Бензин нархи барқарор нуқтага тушиши учун нима қилиш керак? Аввало, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи камида 50 фоиз ишлаб чиқарган бензин маҳсулотини биржа савдоларига майда лотларда чиқариши лозим. Бир савдо сессиясида бир томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини белгилаш орқали тор доирадаги шахслар томонидан барча товарни сотиб олиш ҳолатига чек қўйилади. Ушбу ҳолат бензин нархига таъсир қилаётган ягона сабаб эмас, кейинги мақолаларда барча таъсир каналларига батафсил тўхталамиз.

Алишер Рўзиохунов тайёрлади

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди