Ўзбекистонда экспорт ҳажмини 14 млрд долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинди
Шавкат Мирзиёев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистонда экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
Қайд этилишича, 2020 йилда мамлакатда экспорт миқдори 9 миллиард доллардан ошган бўлса, 2021 йилда 12 миллиард долларни ташкил этган. Эътиборлиси, бунда тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улуши сезиларли кўпайган.

Жорий йилда 9 миллиард 500 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш, 282 та йирик ва 9 мингдан ортиқ ҳудудий лойиҳалар ишга тушириш мўлжалланган. Экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.
Йиғилишда мутасаддилар ушбу кўрсаткичларни тармоқ ва ҳудудлар кесимида таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берди.
Давлат раҳбари ҳар бир инвестиция лойиҳасини доимий назоратга олиб, ташаббускорларга кўмаклашиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.






