Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари экспорти 500 млн доллардан ошди
Бу кўрсаткич 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,8 баробарга кўп дегани

Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари экспорти ярим миллиард долларлан ошди. Бу ҳақда «Ўзэлтехсаноат» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 11 ой якунларига кўра, тармоқ корхоналари экспорти ярим миллиард доллар (508 миллион доллар)дан ошди. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,8 баробарга кўп дегани.
Электротехника маҳсулотларининг Тожикистонга экспорти 1,8 баробарга, Қозоғистонга экспорти 2 бараварга, Россияга экспорти 2,2 бараварга ва Грузияга экспорти 2 бараварга ошган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар қаторига Яман, Танзания, Руминия, Албания ва Молдова ҳам қўшилган.
Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойи давомида 450 миллион долларга яқин электротехника маҳсулотларини экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди.






