Фото: NOVA24
Huquqiy axborot телеграм каналида Ўзбекистон ҳудудида маош ва ижтимоий тўловларнинг энг кам миқдори маълум қилинди.
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;
- болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;
- белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.