Ўзбекистонда энг кўп корхона ташкил қилган давлатлар маълум қилинди
Рўйхатда Россия 2335 та корхона билан етакчилик қилмоқда

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги хориж капитали иштирокидаги корхоналар сони бўйича маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,8 мингтани ташкил этиб, улардан 13,3 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1808 тага ошган.
Қайд этилишича, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар қуйидагича:
- Россия — 2335 та;
- Хитой — 1942 та;
- Туркия — 1830 та;
- Қозоғистон — 1056 та;
- Корея — 928 та.
Аввалроқ Туркия Ўзбекистонда 9 ойда хорижий капитал билан ташкил этилган корхоналар сони бўйича етакчига айлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп автомобиль экспорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилди.






