Ўзбекистонда энг юқори пенсия бериладиган ҳудудлар рейтинги эълон қилинди
Ўтган 5 йил ичида пенсия миқдори 2,2 марта ошган

Ўзбекистонда энг юқори пенсия тўланадаган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлиб турибди. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пенсия жамғармаси тизимида ҳисобга олинган пенсия олувчиларнинг 2016 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича бир ойлик ўртача пенсия миқдори 421 629 сўм бўлган бўлса, 2021 йил сентябрь ойида 924 780 сўмга етди ёки ўтган даврда Ўзбекистон Президентининг фармонларига асосан пенсиялар миқдори 2,2 бараварга оширилди.
Шундан, 2021 йил сентябрь ойида бир ойлик ўртача пенсия миқдори:
- Тошкент шаҳрида 1 миллион 250 992 сўм;
- Навоийда 1 миллион 176 323 сўм;
- Тошкентда 1 миллион 012 617 сўм;
- Бухорода 941 411 сўм;
- Сирдарёда 936 392 сўм;
- Қорақалпоғистонда 918 930 сўм;
- Самарқандда 902 172 сўм;
- Қашқадарёда 876 728 сўм;
- Хоразмда 870 800 сўм;
- Сурхондарёда 850 685 сўм;
- Жиззахда 848 930 сўм;
- Фарғонада 836 856 сўм;
- Наманганда 802 125 сўм;
- Андижонда 801 640 сўмга етди.
Шунингдек, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига республика бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 миллион 548 093 нафарни ташкил қилиб, умумий аҳоли сонидаги улуши 10,2 фоизни ташкил қилган ҳолда 1991 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 1 милллион 389 098 нафар ёки 64,3 фоизга кўпайган.
Шундан, пенсия олувчиларнинг умумий сони Фарғона вилоятида 462 204 нафар, Самарқанд вилоятида 424 501 нафар, Андижон вилоятида 374 219 нафар, Тошкент вилоятда 370 149 нафар, Тошкент шаҳрида 354 577 нафар, Қашқадарё вилоятида 354 344 нафар, Наманган вилоятида 315 113 нафар, Сурхондарё вилоятида 275 980 нафар, Бухоро вилоятида 241 975 нафар, Хоразм вилоятида 219 107 нафар, Қорақалпоғистонда 217 127 нафар, Жиззах вилоятида 138 559 нафар, Навоий вилоятида 131 965 нафар ва Сирдарё вилоятида 103 140 нафарни ташкил қилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, 9 ой ичида хориждан қанча пул ўтказилгани маълум бўлганди.






