Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:20 · 03.12.2021

Ўзбекистонда импорт товарлар учун тариф квоталари қўйилади

Божхона божлари ставкалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади

Ўзбекистонда импорт товарлар учун тариф квоталари қўйилади
Фото: «123ru.net»

Ўзбекистонда «Импорт қилинадиган товарларга нисбатан тариф квоталари қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Президентининг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 августдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2 декабрдаги қарори билан «Импорт қилинадиган товарларга нисбатан тариф квоталари қўллаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, тариф квотаси — муайян турдаги товарларни импорт қилишда кўп ҳолларда қўлланиладиган божхона тўлови ставкасига нисбатан маълум муддат давомида божхона тўловларининг пасайтирилган ставкаларини қўллашни назарда тутувчи тартибга солиш чораси.

Қайд этилишича, тариф квотаси ҳажми, амал қилиш муддати ва Ўзбекистон божхона ҳудудига бошқа давлатлардан олиб кириладиган товарларга нисбатан божхона божлари ставкалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Тариф квоталари ҳажми, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, импорт қилувчилар ўртасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қарорига мувофиқ тақсимланади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши қўмита билан биргаликда йилига камида бир марта истеъмол ҳажмидаги ўзгаришлар, ишлаб чиқариш қувватлари ва ички бозордаги нархларни ҳисобга олган ҳолда тариф квоталари жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Хабарга кўра, тариф квоталари қўллаш учун хўжалик юритувчи субъектлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ариза билан мурожаат қилиши керак. Аризани кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўлов олинмайди.

Тариф квоталари, муддатлари, божхона ставкаларини белгилаш/белгиламаслик тўғрисидаги якуний хулоса Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Маълум қилинишича, оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида тариф квотаси жорий этилганлиги тўғрисидаги эълонга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўн иш куни ичида резидентлардан тариф квотаси ҳажмларини тақсимлаш учун аризаларни қабул қилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 03.03.2022 йилдан кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда товарларни божхона қийматини шартли белгилаш орқали чиқариб юбориш тартиби белгилангани хабар қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди