Ўзбекистондан Қозоғистонга барча парвозлар тикланди
Мунтазам авиақатновлар жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Uzbekistan Airways 19 январдан бошлаб Ўзбекистондан Қозоғистонга мунтазам авиақатновлар жадвалга мувофиқ амалга оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 19 январдан бошлаб Тошкент–Олмаота–Тошкент, Самарқанд–Олмаота–Самарқанд, Нукус–Оқтобе–Нукус, Урганч–Оқтов–Урганч, Нукус–Оқтов–Нукус, Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Аввалроқ Uzbekistan Airways Қозоғистоннинг Олмаота, Оқтўбе ва Оқтов шаҳарларига парвозларни қайта йўлга қўйиши хабар қилинганди. Шунингдек, йўловчилар бекор қилинган қатновлар авиачипталари қийматини қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта бронь қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида маълумот берилганди.