Ўзбекистоннинг 2021 йилги ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинди
Экспорт ҳажми 16,6 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг 2021 йил январь-декабрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 16,6 миллиард долларни ташкил этиб, унда юқори улушга эга бўлган асосий турлар қуйидагилардан иборат:
- саноат маҳсулотлари — 4,3 миллиард доллар;
- хизматлар — 2,5 миллиард доллар;
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,4 миллиард доллар;
- кимёвий маҳсулотлар — 1,1 миллиард доллар;
- минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 890 миллион доллар;
- турли тайёр маҳсулотлар — 785 миллион доллар;
- машина ва асбоб-ускуналар — 694 миллион доллар;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 514 миллион доллар.
Шунингдек, импорт ҳажми 25,5 миллиард долларга етиб, унда юқори улушга эга бўлган асосий турлар қуйидагилардан иборат:
- машина ва транспорт асбоб-ускуналари — 8,3 миллиард доллар;
- саноат маҳсулотлари — 4,7 миллиард доллар;
- кимёвий маҳсулотлар — 3,6 миллиард доллар;
- озиқ-овқат маҳсулотлари — 2,5 миллиард доллар;
- хизматлар — 1,7 миллиард доллар;
- турли тайёр маҳсулотлар — 1,4 миллиард доллар;
- минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 1,5 миллиард доллар;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 1,2 миллиард доллар.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2021 йилги иқтисодий кўрсаткичлари маълум бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг кўп улушга эга давлатлар ҳақида хабар берилди.

Бизнес 20:30 | 19.8.22
Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади

Бизнес 11:40 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди
Интервью

«Амалдаги Конституция интеллектуал мулкни алоҳида эътироф этмайди» — эксперт
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси қандай қилиб Google’га ишга кирди?
«Банкларда янги банкоматлар сотиб олишга рағбат йўқ» — Отабек Бакиров банкоматлар етишмовчилиги ҳақида
Мамлакатга ҳорижий компаниялар кириб келишида электр таъминотининг қандай таъсири бор?
«Энергетика тарифларини ошириш кейинги йилга қолдирилгани йўқ» — энергетика вазири ўринбосари
Рейтинг

Таҳлил

Рейтинг. Дунёдаги энг машҳур глобал индекслар
Таҳлил: экспертлар Ўзбекистон саноат экспортининг диверсификация даражасини баҳолади
Марказий Осиёдаги иқтисодий ўсиш молия секторига боғлиқми ёки аксинча?
Сўровнома: 2022 йилда иш билан банд бўлган айрим ўзбекистонликлар IT’да ишлаш учун қайта тайёрланишни режалаштирмоқда
Тадқиқот: Ўзбекистонда интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизлик даражасини камайтиришда ёрдам беряпти