«Ўзбекнефтгаз»га тегишли АЁҚШларда бензин нархи пасайтирилди
Аи-80 бензини ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда бензин нархи 6500 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг топшириғига асосан, «Ишчи гуруҳ»лари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган.
Хабарга кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда 17 декабрь кунидан бошлаб Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.
Жамият республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминланишини маълум қилган.
Интервью

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
Рейтинг

Таҳлил
