Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Президент ҳузуридаги йиғилишда ЖСТга аъзо бўлиш, инвестиция ва экспорт масалалари муҳокама қилинди

Йиғилишда экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.

Президент ҳузуридаги йиғилишда ЖСТга аъзо бўлиш, инвестиция ва экспорт масалалари муҳокама қилинди
Фото: Президент матбуот хизмати

12 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатдаги барқарорлик ва қулай инвестиция муҳити натижасида ташқи иқтисодий алоқалар изчил ривожланмоқда. 2021 йилда жами 10 миллиард доллардан ортиқ, жумладан, 8 миллиард 100 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бунинг натижасида 318 та йирик ва 15 мингдан зиёд ҳудудий лойиҳалар амалга оширилиб, 273 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилган. Янги корхоналар жами 1 миллиард доллардан зиёд экспорт ва 530 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш имкониятига эга.

Албатта, коронавирус пандемияси ҳали-ҳамон иқтисодий жараёнларга жиддий таъсир ўтказмоқда. Шунга қарамай, экспортда изчил ўсишга эришилмоқда. Хусусан, 2020 йилда мамлакатда экспорт миқдори 9 миллиард доллардан ошган бўлса, 2021 йилда 12 миллиард долларни ташкил этган. Эътиборлиси, бунда тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улуши сезиларли кўпайган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилда 9 миллиард 500 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш, 282 та йирик ва 9 мингдан ортиқ ҳудудий лойиҳалар ишга тушириш мўлжалланган. Экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.

Йиғилишда мутасаддилар ушбу кўрсаткичларни тармоқ ва ҳудудлар кесимида таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берди.

Давлат раҳбари ҳар бир инвестиция лойиҳасини доимий назоратга олиб, ташаббускорларга кўмаклашиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Туризм, тиббиёт ва машинасозлик тармоқлари, ҳудудлардан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Хоразм вилоятларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш даражаси пастлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис улар бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиб, қўшимча сармоялар йўналтириш вазифаси қўйилди.

Президент ишлаб чиқаришни ва саноат кооперациясини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Маҳаллий маҳсулотлар турини кўпайтириш, бу борада тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Жумладан, мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган товарларни ўзлаштирган маҳаллий корхоналар маҳсулотлари кафолатли харид қилинади. Бу жараёнга ҳоким ёрдамчиларини ҳам жалб этиш муҳимлиги айтилди.

Аҳоли турмуш сифатига бевосита таъсир кўрсатадиган таълим, тиббиёт, сув таъминоти, йўл ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда шаффофликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш соҳаси, Оролбўйи минтақаси учун траст фонди каби ижтимоий муҳим йўналишларга хорижий грантлар жалб қилиш муҳимлиги айтилди.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев Президент сайлови олдидан халқ билан учрашувларда ҳар бир туманда лойиҳа гуруҳлари ва холдинг компаниялари ташкил этилишини айтган эди. Йиғилишда ушбу тизимни жорий этиш борасида қилинаётган ишлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Давлат раҳбари лойиҳа гуруҳлари мутахассисларини бир тизим ва методология асосида ишлашга ўқитиш кераклигини таъкидлади.

Йиғилишда экспорт масаласи атрофлича таҳлил қилинди. Бу борадаги прогнозларни бажариш учун саноатга алоҳида аҳамият қаратиш, қўшимча имкониятларни ишга солиш зарурлиги қайд этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги фармонига мувофиқ, Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилган эди. Бу Агентликка инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли йўналишларини аниқлаш, халқаро тажриба асосида иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш ва ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш каби кўплаб вазифалар юклатилган.

Йиғилишда мазкур Агентликнинг тузилмаси, шу кунгача қилинган ишлар ва жорий йилги режалар ҳақида ахборот берилди.

Бугунги кунда Агентлик бошқармалари шакллантирилган, уларга етакчи хорижий университетларда ўқиган, ташаббускор ва билимли мутахассислар жамланган.

Агентликнинг бу йилги режаси 18 та муҳим тадбирдан иборат. Инвестиция лойиҳаларини илгари суришнинг янги механизмини жорий этиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали инвестиция муҳитини яхшилаш, инвестиция муҳити бўйича ҳудудлар рейтингини йўлга қўйиш, тадбиркорларнинг тизимли муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича онлайн платформани ишга тушириш, Жаҳон банки билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш шулар жумласидан.

«Бу Агентлик инвестиция ҳажмини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини оширишга замин яратади. Шу боис, ҳудуд ва тармоқларни стратегик ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш, бунга хориждан малакали мутахассис ва маслаҳатчиларни ҳам жалб қилиш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Стратегик ривожлантириш бўйича методология яратиб, уни ҳар бир ҳудуд ва тармоқда жорий қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда