Рейтинг. Ўзбекистон 2021 йил энг кўп чой импорт қилган 10 та давлат
Импорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 836 тоннага ошди.

Ўзбекистон 2021 йилда 24 та хорижий давлатдан чой импортини амалга оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2021 йилда 24 та хорижий давлатдан қиймати 42,8 миллион долларга тенг бўлган 32,2 минг тонна чой импорт қилган. Чой импорти 2020 йил билан солиштирилганда 836 тоннага ошган.
Қайд этилишича, 2021 йилда Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Хитой — 25,8 минг тонна;
- Кения — 2,2 минг тонна;
- Эрон — 1,4 минг тонна;
- Ҳиндистон — 572 тонна;
- Индонезия — 523 тонна;
- Шри-Ланка — 436 тонна;
- Вьетнам — 430 тонна;
- Россия — 396 тонна;
- БАА — 239 тонна;
- Қозоғистон — 34,3 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2021 йилги ташқи савдо айланмаси таркиби хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон 2021 йил энг кўп кофе импорт қилган 8 та давлат ҳақида хабар берилди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz


